ТАРИХИЙ БИЛИМЛАРНИ БОЙИТГАН САЁҲАТ
Яқинда биз бир гуруҳ ўқувчилар устозларимиз раҳбарлигида қадимий Хива шаҳрига саёҳатга бордик. Бу саёҳат бизнинг ҳаётимиздаги унутилмас воқеалардан бири бўлиб қолди, десак асло янглишмаймиз. Чунки биз музей шаҳар-Хивада кишини ҳайратда қолдирадиган Паҳлавон Маҳмуд мақбарасини, Шерғозихон мадрасасини, Ичан қалъа каби обидаларни кўриб тарихий билимларимизни бойитдик.
Қадимий Хива шаҳрига қилган саёҳатимиз пайтида биз ўзларимиз билмаган кўпгина маълумотларни тўплашга муваффақ бўлдик. Ўрта асрларда Хива алломалар шаҳри бўлганлиги, бу ерда йирик фан марказлари фаолият юритганлиги, астрономия, математика ва тиббиёт ривожланганлиги, буюк олимлар Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Синолар яшаб ижод қилганлиги, Шоҳ Маъмун ибн Муҳаммад ҳузурида ўрта асрларнинг энг буюк Шарқ олимлари ишлаб, улар “Маъмун академияси”ни ташкил этганликлари ҳақидаги маълумотлар бизда фахр ва ифтихор туйғуларини кучайтирди.
Маънавий-маърифий ишлар бўйича мактаб директори ўринбосариБ. Отажонов ва она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Г. Шомуротовалар раҳбарлигида амалга оширилган бу саёҳат бизларда катта таассурот қолдирди.
Асалой НОРИММАТОВА, 46-сонли мактабда
ташкил этилган “Мухбирлар пости” аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶