14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:01
Фан ва таълим 👁 1,232

ЗЕБО – ИННОВАЦИОН ОЛИМПИАДАНИНГ ЎЗБЕКИСТОН БОСҚИЧИ ҒОЛИБИ

ЗЕБО – ИННОВАЦИОН ОЛИМПИАДАНИНГ ЎЗБЕКИСТОН БОСҚИЧИ ҒОЛИБИ

Таълим сифатини ошириш ҳамда ёшларнинг иқтидорларини юзага чиқариш борасида соҳада кўплаб янгиланишлар татбиқ этилмоқда. Умумий ўрта таълим, касб-ҳунар таълими ва олий таълим тизимида таълим олаётган ёшлар учун билим, кўникма ва малакаларини намоён этишларига кенг имконият яратилмоқда.

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилиб келинаётган билимлар синови, фанлар олимпиадаси танловлари қаторида инновацион олимпиада ҳам ташкил этилди. Иқтидорли ўқувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ўзаро дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш мақсадида жорий йилда ташкил этилган инновацион олимпиаданинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида туманимиз умумий ўрта таълим муассасаларининг иқтидорли ўқувчилари фаол иштирок этдилар. Бу босқичда ғолибликни қўлга киритган туманимиз ўқувчиларидан 5 нафари инновацион олимпиаданинг Ўзбекистон Республикаси босқичига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Мазкур босқич ҳар бир фан бўйича Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказида ўтказилди.

Ўқувчиларнинг билимлари Республика ташкилий қўмитаси томонидан тақдим этилган электрон дастур ёрдамида онлайн тарзда тест асосида синовдан ўтказилди.

Туманимиздаги 12-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Зебо Омонбоева чизмачилик фани бўйича Нукус шаҳрида, 22-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Райҳон Бекмуродова, 26-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Жамшид Ражабовлар информатика фани бўйича Тошкент шаҳрида, 32-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Темурбек Умарбеков математика фани бўйича Урганч шаҳрида, 56-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Жавлон Исмоилов физика фанидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган онлайн тарзидаги тест синовларида қатнашдилар.

Иқтидорли ўқувчиларимиз инновацион олимпиаданинг тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, юқори балл тўплашга эришдилар ва “Фахрий ёрлиқлар” билан тақдирландилар.

Энг қувонарлиси, чизмачилик фани бўйича иштирок этган 12-мактаб ўқувчиси Зебо Омонбоева ўқитувчиси Мақсуда Авезовадан олган билимларини оқлаб, инновацион олимпиаданинг Ўзбекистон Республикаси босқичи 1-ўрин ғолиби деб топилди. Зебо Омонбоева 1-даражали Диплом, “Фахрий ёрлиқ” ва совғалар билан тақдирланди.

Қобилиятли ва иқтидорли ёшлар жуда кўп. Бундай ёшларни аниқлаш мақсадида ўтказилаётган синов ва танловлар уларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришда, билим ва малакалари, ижодий фаоллигини оширишда катта аҳамият касб этади.

Равшан ХОЛМУРОДОВ,

ХТБ таълим сифати мониторинги бўлими бош инспектори,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019