ФАРЗАНДИНГИЗНИ БОҒЧАГА БЕРМОҚЧИМИСИЗ? Унда давлат хизматлари марказига мурожаат қилинг!
Туманимизда бугунги кунда 37 та мактабгача таълим муассасалари фаолият юритмоқда.
Ўтган йили ЮНИСЕФ халқаро болалар ташкилоти томонидан ҳар бир МТМ 12 млн. сўмлик турли ўйинчоқлар, мебеллар, ўқув-методик қуроллари, ўйингоҳ учун жиҳозлар билан таъминлангани болажонлар учун янада қулай шароитлар яратиш йўлида бир қадам бўлди.
2018 йилдан қишлоқ жойлардаги 22 та мактабгача таълим муассасаларида қўшимча 4-5 соатли қисқа муддатли гуруҳлар ўз фаолиятини бошлагани МТМларга болаларни қамраб олиш даражаси ошишига шароит яратди. Бугун боғча ёшидаги болаларни МТМларга қамраб олиш даражаси 55,7 фоизни ташкил этади.
2018 йилда яна 12 та нодавлат МТМлар фаолият бошлаши кутилмоқда. Бу ҳам ўз навбатида кичкинтойларимизнинг муносиб шароитда улғайиши йўлидаги ғамхўрлик ва эътиборнинг белгисидир.
Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги Фармонига мувофиқ, болаларини мактабгача таълим муассасасига топширмоқчи бўлган юртдошларимиз жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари лозимлиги белгилаб қўйилган.
Эндиликда МТМларга қабул фақатгина давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилмоқда.
Фарзандларини боғча тарбиясига бериш ниятида юрган, шунингдек, илгари МТМлар маъмуриятига мурожаат қилиб, навбат кутаётган ота-оналар эндиликда туман давлат хизматлари марказига мурожаат қилишлари лозимлигини билдирамиз.
Солия БОБОЖОНОВА,
туман МТБ мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶