Электрон китоблар тарғиб қилинди
Жорий йилнинг 3 апрель куни Амударё телевидениеси таҳририятининг Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Одобли бола – эл кўрки” лойиҳаси доирасида ёшларни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситасида электрон шаклда китоб ўқишга давъат қилиш мақсадида Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ахборот-ресурс марказида давра суҳбати шаклидаги учрашув ташкил этилиб, ёш китобхонларга электрон китоблар тарғиб қилинди.
Аввало ўқувчи-ёшлар ахборот-ресурс маркази раҳбари Pоҳатой Pоманова бошчилигида коллежнинг ахборот-ресурс марказидаги 15 минг нусхадан ортиқ жамғармага эга электрон кутубхона билан яқиндан танишдилар. Сўнгра, ахборот-ресурс маркази раҳбари Pоҳатой Pоманова томонидан тавсия қилинган электрон китоблар ҳақида маълумотлар олдилар.
Бўлиб ўтган давра суҳбатида Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист Саъдулла Хўжаниёзов, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Қорақалпоғистон Pеспубликасида хизмат кўрсатган журналист Pобия Йўлдошева, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси, шоир Аҳмад Нафасов, “Янгиобод” МФЙ раиси Зебогул Pажабова, шоирлардан Тожибой Дўсанов, Шомурод Хўжановлар китобхонлик маданияти ва китобнинг инсон ҳаётида тутган ўрни ҳақида гапирдилар.
Шунингдек, ўқувчи-ёшлардан Садоқат Бозорбоева, Азиза Ўрозбоева ҳамда Севара Сафарбоевалар ўз фикрларини билдириб, ахборот-ресурс марказда яратилган материаллардан, кутубхона раҳбари Pоҳатой Pоманова, кутубхоначилар Дилфуза Бойжонова ва Ирода Саъдуллаевалардан миннатдор эканликларини изҳор этдилар.
Pобия Йўлдошева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶