21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 17:03
Қишлоқ хўжалиги 👁 1,405

Томорқага экин экиш жараёни дронлар ёрдамида назорат қилинмоқда

Томорқага экин экиш жараёни дронлар ёрдамида назорат қилинмоқда

Шу кунларда юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби туманимизда ҳам деҳқон ва фермер хўжаликларининг экин майдонларига ҳамда аҳоли ихтиёридаги томорқа ерларига экин экиш ишлари юқори суръатда давом этмоқда. Бу борадаги ишларни изчиллик билан амалга ошириш борасида Президентимизнинг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ташкил қилинган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Туман ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, тумандаги муассаса, корхона ва ташкилотлар ходимлари фермер хўжаликларига ва ҳудудларга масъул қилиб бириктирилган. Туман Кенгаши депутатлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда жамоат ташкилотлари ходимлари эса хонадонма-хонадон юриб, ердан фойдаланиш самарадорлиги устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга оширмоқда.

Уйма-уй юриш жараёнида шу нарса аён бўляптики, аҳолининг аксарият қисми аллақачон уй олдидаги томорқасига сабзавот ва полиз экинлари экиб, мўл ҳосил ва даромад олиш учун барча агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширмоқда. Аммо, шундай оилалар ҳам борки, қишлоқда яшаётган бўлишига қарамай, турли баҳоналарни рўкач қилиб, томорқасини ўз ҳолича ташлаб қўйгани ҳолда озиқ-овқат маҳсулотларини бозордан харид қилишга ўрганиб қолган. Ваҳоланки, улар билан ёнма-ён яшаётган қўшнилари худда шундай тупроқ ва иқлим шароитида томорқасида рўзғори учун зарур барча озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирмоқда. Яна бир тоифа кишилар борки, ишёқмаслиги ва дангасалиги сабабли уй олдидаги олтинга тенг ерда чорва учун экин ёки беда етиштиришни афзал билади.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори билан тузилган ғалла ҳосилдорлиги ва томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари, туман Кенгаши депутатлари ва маҳалла фаоллари ерни мана шундай ўз ҳолига ташлаб қўйган ёки ундан самарали фойдаланмаётган хонадонларда бўлиб, тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Уйма-уй юриб ўрганиш ишларининг самарадорлигини ошириш учун учувчисиз учар қурилмалари жалб қилиниб, унинг ёрдамида олинган тасвирлар овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган йиғилишларда муҳокама қилинмоқда.

Куюк кўпир овули ҳудудида ўтказилган мана шундай ўрганишлар давомида аҳолининг аксарият қисми апрель ойининг бошларидаёқ томорқасини экиш ишларини якунлагани аниқланди. Аммо, юқорида айтилганидек, баъзи томорқа ерлари ҳамон экилмасдан қолмоқда. Бундай хонадон эгаларига туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва давлат солиқ қўмитасининг огоҳлантириш хатлари тақдим қилинмоқда.

Шу ўринда юртдошларимизга яна бир бор эслатиб ўтмоқчимизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 205-сонли қарори билан Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Мазкур Низомга асосан ўтказилган мониторинг натижасида экин ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиб, туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарорида белгиланган экин турларини тўлиқ эккан, агротехника тадбирларини ўз вақтида, сифатли бажарган, йилида камида икки ёки уч марта юқори ҳосил олган ҳамда томорқани ободонлаштирган, чорва моллари ва паррандаларнинг бош сонини сақлаган ва кўпайтиришга эришган томорқа ер эгасига ер солиғи ставкасининг пасайтирувчи коэффициентини қўллаш тарзидаги солиқ имтиёзи берилади. Агарда бунинг акси яъни, томорқа ер участкаларида белгиланган экин турлари ҳамда мевали ва манзарали дарахтлар экилмаганлиги, чорва моллари сотиб олинмаганлиги, иссиқхона барпо этилмаганлиги, шу жумладан ер участкаси ободонлаштирилмаганлиги аниқланса, томорқа ер эгасидан жорий йил учун ер солиғининг уч баробар оширилган қиймати ундирилади. Деҳқон хўжаликларига нисбатан эса ер участкасига бўлган ҳуқуқни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш бўйича чоралар кўрилади.

Шундай экан, ҳурматли юртдошлар, томорқангизга экин экиб, даромад олишга ҳаракат қилинг ва оилангиз, эл-юртимиз дастурхонининг тўкинлигини таъминлашга ҳисса қўшинг! Зеро, томорқа – даромад манбаидир.

Ғуломжон ЕШНИЁЗОВ,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026