Жамият
👁 589
Наврўзга бағишланган байрам тадбири
20 март куни 53-сонли умумтаълим мактабида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда мактаб директори Т. Бекчанов сўзга чиқиб, барча ўқувчиларни, ўқитувчиларни ва тадбирда иштирок этаётган оналарни баҳор байрами билан муборакбод этди.
Шундан кейин мактабнинг тарих фани ўқитувчиси О. Ўрозбоев Наврўз байрамининг тарихи ҳақида маъруза қилди.
Яшариш ва янгиланиш байрами – Наврўзга бағишлаб ўтказилган бу тадбир ўқувчилар томонидан ижро этилган шеър ва қўшиқлар билан давом этди.
Бу байрам тадбири барча иштирокчилар қалбида аъло кайфият уйғотди.
Юлдуз Pажапова,
мактабда ташкил этиолган
“Мухбирлар пости” аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶