“ЖАЙХУН ЛАЗЗАТЛАPИ” МАҲСУЛОТЛАPИ ЛАЗЗАТЛИ
Янги иннавацион техналогияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, миллий маҳсулотларимиз турини кўпайтириш, шубҳасиз туманимиз иқтисодиётининг барқарор юксалишини таъминлайди. Миллий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар фаолиятини йўлга қўяётган ишбилармон ва тадбиркор кишиларнинг сони ортаётгани барчамизни қувонтиради.
“Жайхун лаззатлари” оилавий корхонаси ташкил этилганига ҳали бир неча ойгина бўлди. Бироқ корхонада тайёрланаётган уч хил маҳсулот бозорларимизда ўз ўрнини топиб улгурди. Ихчам, чиройли ва нафис қадоқлар устидаги “Манғитда ишлаб чиқарилган” деган ёзув эса кўнглимизда фаҳр уйғотади.
- Мен ишлаб чиқаришга аввалдан қизиқар эдим. Шу ниятда “Жайхун лаззатлари” оилавий корхонасини тузиб, сутни қайта ишлашни йўлга қўйдик. Ҳозиргача уч хил маҳсулот тайёрлаяпмиз. Яқин кунлар ичида Pоссиядан янги технология сотиб олиб, маҳсулот турини кўпайтиришни режалаштираяпмиз, - дейди корхона таъсисчиси Нилуфар Давлетова.
Оилавий корхонада ҳозирча уч иш ўрни яратилган. Маҳсулотлари эса харидоргир, татиб кўрсангиз чиндан-да лаззат оласиз.
Ойгул Pажабова

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶