АЗАЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ ИФОДАСИ
Наврўзи айём кунларида халқимизнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги, саховатлилиги янада яққол намоён бўлади. Бундай азалий қадриятларимиз юртдошларимизнинг Наврўз шоҳ таоми – сумалак пишириб, чор-атрофидаги биродарларига улашишида, кексалар, беморлар ҳолидан хабар олиб, кўнглини олишга интилишида, эзгу амаллари билан кекса-нуронийларнинг дуоларини олишга ошиқишларида ўз аксини топади.
Байрам арафасида “Қипчоқ” овулида ҳам бу азалий одатларимиз янада жонланмоқда. Яқинда ҳудудда яшовчи уч нафар 80 ёшдан ошган нуроний онахонлар, меҳнат фахрийлари бўлган кекса уч нафар онахонларни ОФЙ ходимлари уйларига бориб байрам билан қутлаб, совға-саломлар бердилар.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган бир аёлга, камдаромадли бир аёлга ҳомийларни жалб қилган ҳолда энг сўнги русумдаги замонавий тикув машинаси совға қилинди.
Зулфия Матёқубова,
ОФЙ диний маърифат ва маънавий-ахлоқий
тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶