БАҲОРИЙ КАЙФИЯТ УЛАШГАН ТАДБИР
44-сонли умумтаълим мактабида атоқли ўзбек шоираси Зулфия Исроилова таваллудининг 103 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир бошловчилари Юлдуз Мададова ва Бобур Қаландаровлар ўзбек халқининг севимли шоираси Зулфияхоним ҳақида, унинг бой ижодий меъроси ҳақида юракларни тўлқинлантирадиган таъсирчан сўзлар орқали гапиришиб, даврага баҳорий кайфият улашдилар.
Тадбирда “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси, шоир Аҳмад Нафасов, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Илҳом Бобожоновлар сўзга чиқишиб, Зулфияхоним ҳаёти ва ижоди ҳақида гапирдилар.
Шунингдек, тадбирда мактаб ўқувчиларидан Дилнавоз Ўрозбоева, Асалой Жумамуродова, Сурайё Ражабова ва Асалой Қурбонбоевалар шоира Зулфия шеърларидан намуналар ўқидилар.
Атоқли шоирамиз Зулфияхоним таваллудининг 103-йиллигига бағишлаб ўтказилган ушбу тадбир барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶