ЗУЛФИЯХОНИМ ТИМСОЛИДА МАТОНАТЛИ АЁЛЛАР ШАРАФЛАНДИ
Баҳорнинг илк кунида маънавий жасорат эгаси, баҳор ва муҳаббат, вафо ва садоқат куйчиси Зулфияхоним таваллуд топганлар. Юртимизда ҳар йили шу кун тантанали равишда нишонланади.
Амударё агробизнес коллежимизда ҳам Зулфияхоним таваллудининг 103 йиллиги тантанали нишонланди.
“Қизгина, ўзлигингни намоён қил!” деб номланган адабий-мусиқий кечада шеъриятга ихлосманд етти нафар қиз бешта шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Бу беллашув қизларимизнинг Зулфияхоним ижодига қанчалик меҳр қўўйишганини, одоб-у ахлоқда бири-биридан зиёдалаигини намоён этди.
Тадбирда ҳар бир иштирокчи бугунги давр аёл-қизларининг жасорат ва матонатини ўзида мужассам этган саҳна кўринишларини намойиш этишди. Аёлларнинг халқаро терроризмга, одам савдоси ва коррупцияга, аср вабоси ҳисобланган гиёҳвандликка қарши кураши, чексиз нафратини матонатли аёл образлари орқали тасвирлаб бердилар. Шунингдек, Зулфияхонимнинг “Ўғлим, сира бўлмайди уруш!” шеъри асосида тайёрланган адабий композиция “Лобар қизларга” номли дилбар шеър наволарига уланиб кетди. Тадбирда Зулфияхоним тимсолида юртимизнинг барча матонатли аёллари шарафланди.
Нурсулув ТЎҚЛИБОЕВА,
Агробизнес касб-ҳунар коллежи ўқувчиси,
“Ёш мухбирлар” тўгараги аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶