ВОЯГА ЕТМАГАН ЁШЛАP ТАPБИЯСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИP
Жорий йилнинг 8 февраль куни Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида тадбир ўтказилиб, унда “Вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликлар ва ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш тўғрисида”ги масала муҳокама этилди.
Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан “Ёқуб эшон бобо” жомеъ масжиди имом-хатиби Д.Бобожонов сўзга чиқиб, вояга етмаган ёшлар орасидаги жиноятчиликлар ҳақида гапирди ва уларнинг олдини олиш юзасидан ўз маслаҳатларини берди, ўз жонига қасд қилишнинг оқибатлари ҳақида ҳадислардан намуналар келтирди.
Ушбу тадбир якунида имом-хатиб Д.Бобожонов ва Қиличбой овул фуқаролар йиғини профилактика инспектори М.Махмудовлар ўқувчи-ёшлар томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоб бердилар.
Тадбир якунида муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Дилдора БЕКМУҲАММЕДОВА, коллежда ташкил
этилган “Мухбирлар пости” аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶