12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:13
Адабиёт 👁 1,629

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

ЎЗБЕКИСТОН

Нурли келажакка йўл олган карвон,

Йўлинг бўлсин осойишта ва равон.

Тинчликни қироат этади забон,

Мангу эртак каби тилда достоним –

Жаҳон ичра буюк Ўзбекистоним!

Олтин, кумуш, қора олтин конинг бор,

Хирмон-хирмон пахта, ғалла–донинг бор.

Дастурхонлар тўла иссиқ нонинг бор,

Мангу эртак каби тилда достоним –

Жаҳон ичра буюк Ўзбекистоним!

Тўмарис-у, Барчинойдай мағрурсан,

Юракларда қадди баланд ғурурсан,

Зулматни ёритган энг ёруғ нурсан,

Мангу эртак каби тилда достоним –

Жаҳон ичра буюк Ўзбекистоним!

Юксак марраларни кўзладинг, юртим,

Фаровонлик томон юзландинг, юртим,

Эзгу сўз, эзгу ўй изладинг, юртим,

Мангу эртак каби тилда достоним, -

Жаҳонни лол этган Ўзбекистоним!

Гулмира Раҳматуллаева,

64-сонли мактаб ўқувчиси.

Сиздек инсон йўқдир, бобожон

Сиздек инсон йўқдир бобожон, буюк,

Сиз биз учун доим азизсиз, суюк.

Бердингиз юртга юксак маънавият,

Ҳуқуқий жамият, олий қадрият.

Азиз Бобожоним, мингдан-минг раҳмат!

Халқ манфаатини ўйлаб ҳар доим,

Ҳар ғариб кўнгилга бердингиз ёрдам.

Адолат йўлини этиб бардавом –

Қолдирдингиз бизга мустақил Ватан.

Азиз Бобожоним, мингдан-минг раҳмат!

Энди мустақилмиз, равон йўлимиз,

Обод бўлаётир ўнг-у сўлимиз.

Халқимиз тинч-тотув, маҳалла обод,

Юрт шаънин кўтарар баркамол авлод.

Азиз Бобожоним, мингдан-минг раҳмат!

Нурсулув ТЎҚЛИБОЕВА,

Амударё агробизнес касб-ҳунар

коллежи ўқувчиси, «Ёш мухбирлар» тўгараги аъзоси.

ТУРНАЛАРНИ СОҒИНИБ...

Куз фаслида “қув-қув” лаб,

Турналар кетиб қолди.

Менинг дилим ҳувуллаб,

Хайр-хўш айтиб қолдим.

Қай юртга кетишдилар,

Юртимдан кетиб нетар?

Билсам, қорли қиш фасли,

Тўғри келмаскан асли.

Майли, омон бўлинглар,

Иссиқ юртга етинглар.

Фасли баҳор келганда,

Яна қайтинг, ўлкамга!

Дилшодбек БИДОШЕВ, 11-сонли мактаб ўқувчиси.

Қиш кечаси

Қиш кечаси. Ҳаммаёқ оппоқ,

Қор тагида қирлар, далалар.

Ҳали кечки совуқ тушмаёқ

Яхлаб қолар гўё ҳаволар.

Кўкда бедор ой-у юлдузлар,

Қишбобо ҳам ҳеч ухлай олмас

У тонггача қишлоқ айланиб,

Ойналарга гул чизиб толмас.

Севара Сафарбоева, Амударё академик

лицейи ўқувчиси.

УНУТМАЙМИЗ!

Сезилмоқда жаҳон шодлиги,

Фарзандлардир Ватан бойлиги,

Улғаймоқда кўп Навоийлар

Улар энди дунё борлиғи.

Ғазаллари дилларга ором

Улашади ҳар бир сония.

Навоийга қулоқ тутинглар,

Етаклайди илм конига.

Гуллар экинг, тупроқни ўпиб,

Илҳом берар хушбўй ҳидлари

Асрларни қолдириб ортда,

Келаяпти шоир номлари.

Сиздир ўша табаррук инсон,

Доноларнинг доносидирсиз

Руҳингиз шод бўлсин ҳар қачон

Унутмайди ўғил-қизингиз.

Дилдора РАЖАБОВА,

«Боғ» маҳалласи.

МИР АЛИШЕР БОБОМЛАР

Ҳар бир сўзи ҳикматли,

Ҳаёт йўли ибратли.

Ҳар кўнгилга азизлар,

Мир Алишер бобомлар.

Ғазал мулкин султони,

Гўзал ҳар бир достони.

Сўз аро буюкдирлар,

Мир Алишер бобомлар.

Дунёга донг таратган,

“Хамса”ни у яратган.

Қуш тилин ҳам билганлар,

Мир Алишер бобомлар.

Иродахон БЕКИМБЕТОВА, 30-мактаб ўқувчиси.

ГУЛ КАБИ

Бил, Навоийдан бағоят манфаат

Кўп эрур кўнгил қўйиб уқсанг фақат.

Ўқисам бўлди дема, такрор кўр,

Юзаки юзланма-чин юз бор кўр.

Ёд тутиб юргин ўгит – пандин яқин,

Қайдадир қаймоқ асар андин яқин.

Ҳикматин қалбда авайла мулк каби,

Жонингга жонон айлаб гул каби!

Жумабой ҲИДОЯТОВ,

«Жайхун илҳомлари» ННТ аъзоси.

ТАБИАТНИ АСРАЙЛИК!

Инсон ўзи шунақа,

Истаганин бажарар.

Табиатга гоҳида,

Ҳатто озор етказар.

Баъзилар беҳудага,

Дарахтларни кесади.

Сўлим боғлар қўйнида,

Хазонларни ёқади.

Боғчада ва мактабда,

Ўргатишар одобни.

Меъёр бор табиатда,

Деган илм-у китобни.

Қанча кўп ўқиса-да,

Айримлар ҳеч уқмайди.

Кузда, баҳор фаслида,

Битта кўчат экмайди.

Ахлат ташлар сувларга,

Уйиб қўяр йўлларга.

Боғларда ёқиб хазон,

Заҳар сочар дилларга.

Келинг, дўстлар бирлашиб,

Кўп-кўп кўчат экайлик.

Ақл билан ўйлашиб,

Соф ҳаво яратайлик!

Отаназар АҲМЕДОВ,

64-сонли мактаб ўқувчиси.

Анор

Мен анорман, дурдона,

Мағзим тўқ, дона-дона,

Бағрим тўла дармон бор,

Зўр меваман доривор.

Бошимда бордир тожим,

Мисли ёқут маржоним.

Дастурхон зийнатиман,

Боғбоннинг ҳимматиман.

Шаҳло Иброҳимова,

14-сонли мактаб ўқувчиси.

ИСЛОМ БОБОМ

Буюклар ичра буюк,

Бобомлар ичра суюк.

Ислом бобом қурган Юрт–

Барча юртлардан буюк.

Суратингиз хонамда,

Боқиб турар мулойим.

«Ақлли бўл, болам», деб,

Уқтирасиз Сиз доим.

Яхши ўқиб, бобожон,

Ишончингиз оқлайман.

Йўлимизда зўр имкон,

Изланишдан толмайман!

Маҳлиё БОЗОРБОЕВА, 78-мактаб ўқувчиси.

УМИД

Умидлар кўксида юраман учиб,

Орзулар осмони бағрига чорлар.

Ишончлар елканин маҳкамроқ тутиб,

Учаман, йўлимда порлар чироқлар.

Сен менга эслатма ўтган кунларни,

Ортимда қолсин у мудҳиш туш каби,

Сени кўрганимда мудроқ ҳисларни,

Уйғотиб, кел яна навбаҳор каби.

Соғинчдан сўз айтсин ўшанда кўзлар,

Ширин хотиралар дилларни силаб.

Муҳаббат шавқидан яшнасин юзлар

Яхшилар келсинлар бахтимиз тилаб.

Адолат Султонова, Мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи кимё фани ўқитувчиси.

ТАБИАТНИ АСРАЙЛИК!

Инсон ўзи шунақа,

Истаганин бажарар.

Табиатга гоҳида,

Ҳатто озор етказар.

Баъзилар беҳудага,

Дарахтларни кесади.

Сўлим боғлар қўйнида,

Хазонларни ёқади.

Боғчада ва мактабда,

Ўргатишар одобни.

Меъёр бор табиатда,

Деган илм-у китобни.

Қанча кўп ўқиса-да,

Айримлар ҳеч уқмайди.

Кузда, баҳор фаслида,

Битта кўчат экмайди.

Ахлат ташлар сувларга,

Уйиб қўяр йўлларга.

Боғларда ёқиб хазон,

Заҳар сочар дилларга.

Келинг, дўстлар бирлашиб,

Кўп-кўп кўчат экайлик.

Ақл билан ўйлашиб,

Соф ҳаво яратайлик!

Отаназар АҲМЕДОВ,

64-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026