БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ И.КАРИМОВ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНДИ
Юртимизда болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, шунингдек жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва спорт мураббийлари учун яратилган имкониятлар соҳа ривожида ўз ифодаси топмоқда. Буни туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.
–Айниқса, дзю-до кураши гуруҳида шуғулланаётган ёш спортчиларимизнинг эришаётган ютуқлари қувонарли, - дейди туман БЎСМ директори Чоршам Тожимуродов.
Эътиборли жиҳати шундаки, БЎСМда машғулотлар кўргазмали қуроллар асосида олиб борилади, спортчилар ўз ҳатти-ҳаракатларини ўзлари кузатиш имконига эга. Шу боис, ўқувчи-ёшлар ҳар бир машқни тез ва осон ўзлаштириб оладилар.
БЎСМда 2018 йил 3 февраль куни Агросаноат тизими касаба уюшмалари туман Кенгаши билан ҳамкорликда 8 та вазн тоифасида, дзю-до кураши бўйича ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган спорт мусобақасида туманимизда иқтидорли спортчи-ёшлар етишиб чиқаётгани аён бўлди.
Спорт мураббийларидан Пўлат Кумековнинг шогирдларидан уч нафар спортчи – Жасур Ҳайитбоев, Жаҳонгир Казакбоев ва Даврон Йўлдошев, Сарвар Давлетов мураббийлигида Хурсанд Собиров ва Равшан Сапарбоев, Музаффар Абдуллаев мураббийлик қилган Расул Машарипов, Зулҳижжа Худоёрова мураббийлигидаги Рустам Йўлдошев ҳамда Тозабой Матчонов мураббийлигидаги Диёрбек Йўлдошевлар ўз вазн тоифаларида 1-ўринни эгалладилар ва Қорақалпоғистон Республикаси чемпионатига йўлланма олдилар.
Ғолиблар Агросаноат тизими касаба уюшмалари туман Кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Р.ЙЎЛДОШЕВА

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶