12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:32
Жамият 👁 2,716

БАРЧАМИЗ БИР ОИЛАМИЗ

БАРЧАМИЗ БИР ОИЛАМИЗ

Биз - ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ, туркман ва бошқа миллат вакиллари бир ягона Ватан – Ўзбекистон фарзандларимиз. Ота-боболаримиз шу заминда ўсиб-улғайишди ва бу муқаддас заминни бизларга бебаҳо мерос қилиб қолдиришди. Бизлар ҳам шу заминни ўз уйим-ўлан тўшагим, дея ардоқлаб, униб-ўсиб, тубимиз бир, шохларимиз минг бўлиб кўпаймоқдамиз.

Бу йил баҳорда саксон ёшни тўлдириб, саксон бирга қадам қўйдим. Олма - Ота зооветеринария институтида ўқиб, 1958 йили зоотехник мутахассислиги бўйича дипломга эга бўлиб, ўзимизнинг Амударё туманига қайтдим. Узоқ йиллар туманимиз чорвачилик соҳасида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритдим.

Оилавий ҳаётимга тўхталадиган бўлсам, рафиқам Гулжоной Есимбет қизи билан 55 йилдан буён катта ва аҳил оилани бошқариб келмоқдамиз. Биз беш нафар ўғил, тўрт нафар қизларни тарбиялаб вояга етказдик ва уларнинг барчасини уйли-жойли қилиб, мустақил ҳаётга йўлладик. Улардан ўттиз нафардан зиёд невара ва эвара кўриб, бахтли-саодатли ҳаёт кечирмоқдамиз.

Маълумки, мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари бир оиланинг аъзоларидек аҳил ва иноқ ҳаёт кечиришмоқда ҳамда улар жамиятимизнинг янада ривожланиб, гуллаб-яшнаши йўлида хизмат қилишмоқда. Энг қувончлиси шундаки, юртимиз тинч-осойишталигидан кўнглимиз тўқ, энг муҳими, миллий ва ирқий камситишлар бизнинг менталитетимизга мутлақо ёт нарса. Барча миллат вакиллари тенг ҳуқуқли. Ҳамма бирдек муносиб ҳаёт кечиришга, меҳнат қилишга, ўқиб, билим олишга, ўзи танлаган касб-ҳунар ва мутахассисликни эгаллашга, қобилиятига яраша барча даражадаги раҳбарлик лавозимларини ёки  илм-фан даражаларини эгаллашга, ўз вақтида дам олиб, соғлигини яхшилашга ва нафақага чиқишга ҳақли. Бунга ота-боболарим ва менинг ўзим ҳамда фарзандларим ҳаёти,  умуман барча миллат вакиллари, хусусан бизнинг қозоқ миллатига мансуб кишилар ҳаёти гувоҳ. Шу давргача бирон кишининг сенинг миллатинг қозоқ, бизда бош зоотехник ёки хўжалик раҳбари бўлиб ишлашга ҳаққинг йўқ, деганини эшитмадим. Қайтанга  бир-бировни қўллаб-қувватлаб, умум иши учун бир ёқадан бош чиқариб жон куйдириб, виждонан ишлаш, фидойилик кўрсатиш халқимизга хос хусусиятдир. Умуман, барча соҳаларда ҳаммамизнинг ҳақ-ҳуқуқларимиз бир хил тенг. Бизда қайси миллат вакили бўлишимиздан қатъий назар, чинакам инсонларча яшаш учун барча шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилган. Тўй-маъракаларимиз бир, ўзбеклар, қозоқлар, қорақалпоқлар ва бошқа миллат вакиллари бир-бирлари билан қиз олиб, қиз беришиб, қуда-анда бўлиб умргузаронлик қилмоқдамиз. Бизнинг мамлакатимизда барча миллат вакиллари ҳам ҳуқуқий, ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан тенг ҳаёт кечиришмоқда. Турмушимиз йилдан-йилга юксалиб, фаровон ва обод бўлмоқда. Барчамиз учун қулай шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиб бераётган давлатимиздан, давлатимиз раҳбари – муҳтарам Президентимиз И.А.Каримовдан чексиз миннатдормиз. Шундай бетакрор гўзал, жаннатмакон юртда яшаётганимиздан бениҳоя бахтиёрмиз. Озод ва обод Ўзбекистонимиз ҳамиша бор бўлсин!

Жонузоқ ЖАҒАЛОВ,

меҳнат фахрийси, "Олмазор”маҳалласи фаоли.

(Фото - http://icc.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026