16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 14:01
👁 2,349

Обод турмуш йили янгиликлари

Обод турмуш йили янгиликлари

Келажакка тикилган сармоялар

Истиқлол йилларида таълим соҳасига катта эътибор қаратилиб, ёшларимизнинг жисмонан ва маънан соғлом бўлиб етишишлари учун барча куч ва воситалар сафарбар қилинмоқда. Биргина туманимизда "2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умумиллий дастури” доирасида 72 та таълим муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Жорий йилда 2 та мактабда капитал реконструкция ва 3 та мактабда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ушбу мақсадлар учун давлат бюджетидан 1 миллиард 763 миллион сўм маблағ ажратилди. Бу каби ишлар келгусида ҳар томонлама етук ва баркамол авлод тимсолида ўз самарасини бериши шубҳасиз.

Равон йўллар – ободлик тимсоли

Маълумки, Жорий йилда "Урганч шаҳри-Манғит шаҳри -Туркманистон Республикаси чегараси" давлат аҳамиятидаги автомобил йўлининг 75,5-79,0 км оралиғида смета бахоси 4 миллиард 270 млн сўмлик, реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Шу кунгача йўл остидан ўтувчи муҳандислик-коммуникация иншоотлари янгиланди, йўл четига тўсиқлар қўйилди. Йўл бўйига симёғочлар ва ёриткичлар ўрнатилиб, йўлни ёритиш тизими барпо қилинди. Шунингдек, йўл бўйидаги пиёдалар учун йўлаклар янгидан қурилиб, мавжудлари мукаммал таъмирланмоқда.

30 август куни йўлсозлар йўлнинг қора қопламасини ётқизиш ишларини бошладилар. Уларнинг фидойи ва самарали сеҳнатлари боис тез кунларда Манғит-Гурлан йўлининг шаҳарга кириш қисми замонавий талабларга жавоб берадиган кўринишда фойдаланишга топширилади.

Ахборот-коммуникация соҳаси ривожи йўлида

Мамлакатимизда ахборот-коммуникация соҳаси тобора такомиллашиб, жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланмоқда. Бу борада туман телекоммуникация тармоғида ҳам қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Корхона бугунги кунда 4 мингдан ортиқ абонентга хизмат қилмоқда. Абонентларга янада қулайлик яратиш ва илғор технологияларни жорий қилиш мақсадида 2004 йилда аналог телефон станциялари замонавий рақамли телефон станцияларига алмаштирилгани айни муддао бўлди.

Айни кунларда корхона CDMA стандартида ишловчи уяли ва симсиз стационар телефон аппаратларини аҳолига қулай нархларда етказиб бермоқда. Шунингдек, Uzonline интернет провайдерига уланиш борасида қатор имтиёзлар берилиб, мамлакатимиз мустақиллигининг 22 йиллиги муносабати билан жорий йил 30 сентябргача тармоққа уланган абонент (жисмоний шахс)ларга 2200 мегабайт бепул интернет трафиги берилмоқда.

(Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияга эга)

Спорт – соғлом турмуш гарови

Юртимизда ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилиб, уларнинг жисмонан соғлом бўлиб вояга етишларига катта эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда туманимиздаги 3 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида ёшларимизнинг спорт билан шуғулланиши учун барча шароитлар яратилган.

Шунингдек, туман умумтаълим мактабларидаги 40 дан ортиқ махсус спорт заллари, 250 га яқин спорт майдончалари ҳам шу мақсадга хизмат қилмоқда. Туманимиздаги спорт мажмуаларида 3000 нафардан ортиқ ёш спортчилар спортнинг турли тўгаракларига қатнашиб келмоқда.

Маҳалла – ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб усули

Бугунги кунда туманимизда 43 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан илгари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасида бўлган 30 дан зиёд ижтимоий йўналишдаги вазифалар муваффақиятли бажариб келинмоқда.

Туманимиздаги намунали маҳалла фуқаролар йиғинлари Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган турли танловларда ғолиблар сафида келмоқда. "Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви томонидан ўтказиб келинаётган "Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари” танловининг туман ва Республика босқичларида биринчи ўринларни эгаллаган Қиличбой овул фуқаролар йиғини танловнинг мамлакат босқичига қатнашиш имкониятини қўлга киритган эди. Эндиликда ушбу фуқаролар йиғинининг иш тажрибасидан кўпчилик ўзини ўзи бошқариш органлари ўрнак олмоқда.

Спортчига эътибор

"Ҳеч нарса мамлакатни спорт каби тез дунёга танита олмайди”, деган эди муҳтарам Президентимиз. Яратилаётган шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланган, ўз устида тинимсиз ишлаб, малака ва тажрибаларини, куч ва имкониятларини ошириб бораётган туманимиз спортчилари бугун Республика, мамлакат ва дунё миқёсидаги катта мусобақаларда иштирок этиб, ғолиб бўлмоқдалар, совриндорлар сафидан жой олмоқдалар.

Ана шундай муваффақиятга эришган спортчилардан бири Элёр Машарипов спортнинг дзю-до тури бўйича дунё миқёсида эришган натижалари учун мустақиллик байрами арафасида туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026