ОҚСОҚОЛЛАР ТАШАББУСИ
Тўй-маросимлардан ўрин олаётган ортиқча дабдабабозликлар, сарф-харажатлар бугунги кунда ҳаммани ўйлантириб қўймоқда. Ахир ҳамма хонадонларда ҳам ўғил-қиз бор.
Шуларни инобатга олиб, Жумуртов ШФЙ, “Оқ олтин”, Бобур номли овуллар ва “Жумуровул” маҳалла йиғинлари оқсоқоллари ва фаоллари бамаслаҳат бунингдек номақбул одатларни қисқартириш, хусусан, “Қизлар базми”ни ўз хонадонида тўйхоналарда бутун овул, қариндош уруғларини йиғиб эмас, балки яқин дугоналари ва қуда томонидан келган қизлар иштирокида ўтказиш, спиртли ичимликларни ҳам камайтириш, тўйларнинг бир неча кунлаб чўзилишига чек қўйишга аҳд қилишди.
- Булар айтишга осон. Бироқ ҳамжиҳатликда иш олиб борсак, албатта ижобий натижага эришамиз, - дейди Жумуртов ШФЙ раиси Амин Хўжамуродов.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶