12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:38
Жамият 👁 401

Божхона қўмитаси ташаббуси билан эҳтиёжманд аҳоли вакиллари ва нуронийлар учун ифторлик дастурхони ёзилди

Божхона қўмитаси ташаббуси билан эҳтиёжманд аҳоли вакиллари ва нуронийлар учун ифторлик дастурхони ёзилди

Мамлакатимизда муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказишга қаратилган кенг кўламли ишлар изчил давом этмоқда. Давлатимиз раҳбарининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида бу йил ушбу муборак ой “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” ғояси остида ташкил ўтказилмоқда. Ушбу эзгу ташаббусдан кўзланган асосий мақсад — халқимизга хос инсонпарварлик, бағрикенглик, саховат ва ўзаро ҳурмат каби қадриятларни янада мустаҳкамлаш, уларни кенг тарғиб этишдан иборат.

Қарор ижроси доирасида жойларда ифторлик дастурхонлари ёзилиб, хайрия тадбирлари ўтказилмоқда. Бундай тадбирлар нафақат диний-маънавий аҳамиятга эга, балки аҳоли ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳитини кучайтиришга хизмат қилмоқда. Айниқса, эҳтиёжманд оилалар, кекса инсонлар ва жисмоний имконияти чекланган фуқароларга кўрсатилаётган эътибор жамиятда ижтимоий ҳимоя тамойилларининг мустаҳкамланишига замин яратаяпти.

Рамазон ойи муносабати билан Божхона қўмитаси ташаббуси асосида Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё, Беруний ва Тўрткўл туманларида эҳтиёжманд аҳоли вакиллари учун ифторлик тадбирлари ташкил этилди. Ушбу хайрли амаллар орқали юзлаб фуқаролар бир дастурхон атрофида жам бўлиб, муборак ойнинг файзидан баҳраманд бўлишди. Тадбирларда нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда соҳада фаолият юритаётган масъул ходимлар иштирок этди.

Амударё тумани ташкил қилинган ифторлик маросимида сўз олганлар юртдошларимизни муқаддас Рамазон ойи билан самимий қутлаб, амалга оширилаётган хайрия тадбирлари инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидладилар. Шунингдек, Рамазон ойининг маънавий фазилатлари, саховат ва шукроналикнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Айтиб ўтилганидек, бу ой нафақат рўза тутиш, балки эзгу амаллар қилиш, муҳтожларга кўмак бериш, қалбларни яқинлаштириш ойидир.

Тадбир давомида дуога очилган қўллар, кексаларнинг самимий тилаклари ва эзгу ниятлари ифторлик дастурхонига алоҳида файз бағишлади. Ёши улуғ инсонларнинг дуолари иштирокчилар қалбида илиқ туйғулар уйғотди. Бундай самимий муҳит жамиятда ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Муҳими, мазкур хайрли тадбирлар фақат алоҳида ҳудудлар билан чекланиб қолмаяпти. Республика бўйлаб турли ташкилот ва идоралар томонидан эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ифторлик ва хайрия акциялари изчил давом эттирилмоқда. Бу эса Рамазон ойининг мазмун-моҳияти — меҳр-мурувват ва шукроналик ғоялари амалда ўз ифодасини топаётганини кўрсатади.

Президентимизнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорида қайд қилинганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, жамиятимизда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, эҳтиёжманд тоифаларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, ўзаро аҳиллик, саховат ва шукроналик ғояларини ўзида мужассам этган муборак Рамазон ойи халқимиз қалбига янада яқин ва мўътабар айёмга айланмоқда. Ушбу маътабар ва муборак айём муносабати билан ёзилган ифторлик дастурхони ҳам мана шу хайрли ишларнинг амалий ифодаси бўлди.

Муборак Рамазон ойини юқори савияда ташкил этиш, эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатиш ва миллий қадриятларимизни асраб-авайлашга қаратилган бу каби эзгу ишлар жамиятимизда инсонпарварлик тамойилларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026