Ҳар бир кунимиз газета билан!
“Қангли” овулидаги 67-сонли умумтаълим мактабидаги газетхонлар - ўқитувчилар ва ўқувчиларининг “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Робия Йўлдошева билан очиқ мулоқот тарзидаги учрашуви “Ҳар бир кунимиз газета билан!” деб номланди.
Мунозараларга бой савол-жавоблар асосида бўлиб ўтган ижодий учрашувда Робия Йўлдошева матбуотнинг ҳаётимизда тутган ўрни, ёшлар тарбияси борасидаги аҳамияти ҳақида маъруза қилди. Ўз ижодий ишлари, режалари, шунингдек, туман матбуоти соҳасидаги ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида учрашув иштирокчиларига батафсил маълумот берди.
Газетхонлар билан очиқ мулоқот тарзидаги “Ҳар бир кунимиз газета билан” мавзусида бўлиб ўтган учрашувда мактаб директорининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари Рустам Қўшаев, ўқувчи-ёшлардан Света Худоёрова, Гўзалой Алламберганова, Дилафрўз Абдуллаевалар туман матбуоти саҳифаларида ёритилган мақолаларда жуғрофий мазмун етишмаслигини, “Тараққиёт кўзгуси”, “Менинг оилам” газеталари, www.amunews.uz веб сайти, Амударё телевидениеси ҳамда “Жайхун садоси” интернет радиоканали фаолиятидаги камчиликлар ҳақида сўз юритдилар.
- Биз туман матбуоти, айниқса, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси билан ҳар куни биргамиз, - деди маънавият ва маърифат ишлари бўйича мактаб диреторининг ўринбосари Рустам Қўшаев. – Газетада ёритилган мақолалар кўпинча Манғит шаҳри ва шаҳар атрофидаги овуллар, мактаблар ҳаётига тааллуқли бўлиб қолаяпти. Масалан, 40-, 38-, 1-сонли, 30-,31-сонли мактаб ўқувчиларининг шеърлари, мақолалари деярли ҳар бир сонда ёритилапти. Газетанинг жуғрофий қамровини ошириш зарур.
Учрашувда билдирилган танқидий фикрларга Робия Йўлдошева ўз муносабатини билдириб, бундан кейин туманимизнинг олис қишлоқларидаги мактабларда ижодга қизиқувчи ёшлардан иборат “Ёш мухбирлар” постлари ташкил этилишини билдирди ва шу куни мактабда Рустам Қўшаев раҳбарлигидаги “Ёш мухбирлар” пости тузилиб, қизиқувчи ўқувчи-ёшлардан 10 нафари аъзо бўлдилар.
Нафосат Қўшаева, 67-сонли мактабнинг Ёшлар иттифоқи
бошланғич ташкилоти етакчиси, “Ёш мухбирлар” пости аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶