ПPОФИЛАКТИК ТАДБИPЛАP САМАPАЛАPИ (+видео)
Шу йилнинг 17 январь – чоршанба куни “Ёнғинлар профилактикаси куни”ни туман ички ишлар бўлими ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари самарали ўтказишга ҳаракат қилдилар. Хусусан, 1-сонли мактаб ўқувчилари, ўқитувчилари орасида ёнғиннинг олдини олиш бўйича тарғибот олиб борилди. Шунингдек, ёнғин ўчириш асбоб-анжомлари, техникалар намойиш этилиб, мутахасисслар улардан қандай фойдаланишни тушунтирдилар.
Худди шундай тадбир 1-сонли мактабгача таълим муассасасида ҳам ўтказилди. МТМ меҳнат жамоаси ички ишлар бўлими ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси ходимларининг ёнғиннинг олдин олиш борасидаги маърузаларини қизиқиб тингладилар, ёнғин ўчириш техникалари намойишидан улкан таассуротлар олдилар. Ёнғин ҳовли-жойимиз, мулкларимиз ва энг муҳими ҳаётимизга хавф солиши мумкин бўлган тилсиз офат эканлигини, унинг келиб чиқишининг олдини олиш ҳаммамизнинг бурчимиз эканлигини сидқидилдан ҳис қилдилар.
О.Pажабова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶