ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ: “ИЖОД ЗАВҚИ” МАВЗУСИДА ВИДЕОРОЛИКЛАР ТАНЛОВИДА ИШТИРОК ЭТИНГ!
Амударё телевидениеси таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” грант лойиҳаси доирасида ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, уларни китобхонликка, адабиётга қизиқтириш ва ижод қилишга ундаш, таъсирчан услубларда етказа олиш маҳоратини шакллантириш мақсадида “Ижод завқи” видеороликлар танлови ўтказилади. Ушбу танловда иштирок этишни истаган ёшлар ўз ижод намуналаридан ўқиб, эстетик дид билан видеотасвирга олишлари, видеоролик кўринишида тайёрлаб, таҳририятга 5 ноябрдан 20 ноябргача тақдим этишлари керак.
Танловга тақдим этилган ёшларнинг ижод намуналари Амударё телеканали таҳририятининг Telegram'даги +998 93 205 22 44 манзили орқали қабул қилинади ва телевидениеда, “Тараққиёт кўзгуси”, “Менинг оилам” газеталари, www.amunews.uz веб сайтида ёритиб борилади.
Танлов ғолиблари таҳририят томонидан тақдирланади.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶