Ватан ҳимоячиларини шарафловчи тадбир
“Қангли” овулидаги 29-сонли умумтаълим мактабида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида тинчлик, миллаталараро тотувлик, ўзлари туғилиб ўсган маҳалла, овулга нисбатан самимий меҳр-муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлаш мавзуларида синфлараро кўрик-танловлар, беллашувлар тез-тез ўтказилиб туради.
Шу йилнинг 16 январь куни мактабда ҳарбий ватанпарварлик мавзусида, “Ватанпарвар ўғлонлар” шиори остида бўлиб ўтган беллашув она юрт ҳимоячиларини шарафлашга бағишланди. Беллашувда мактабнинг юқори синф ўқувчиларидан тузилган “Темурбеклар” ва “Мангуберди” жамоалари ўзаро куч синашдилар. Барча шартларни аъло даражада бажарган “Мангуберди” жамоаси беллашув ғолиби бўлди.
Тадбир якунида фаол ва аълочи ўқувчилар мактаб маъмурияти ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан тақдирланди.
Гулчеҳра Турсунбоева, “Қангли” овули, 29-мактабнинг “Ёш мухбирлар” пости аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶