Жамият
👁 727
АСКАР ОНАЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИЛАР
Шу йилнинг 13 январида 9 сонли Болалалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги томонидан туманимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи, айни кунда муддатли ҳарбий хизмат бурчини адо этаётган аскар йигитларнинг оналарини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкиллаштирилган тадбирни туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси, ҳоким ўринбосари М.Аҳмедова очди ва олиб борди.
Тадбирда ҳарбий хизмат бурчини адо этаётган 65 нафар йигитларни тарбиялаб вояга етказган оналарга байрам совғалари топширилди ва улар шарафига концерт дастури намойиш этилди.
О.Ражабова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶