МАҚСАД – ТИНЧЛИК ВА ОСОЙИШТАЛИКНИ САҚЛАШ
Яқинда туман Ички ишлар бўлими ташаббуси билан Иқтисод коллежи мажлислар хонасида Манғит шаҳрининг “Олмазор”, “Гулзор”, Ойбек номли маҳаллалар фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш туманимизда жиноятчиликларнинг олдин олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишнинг аҳамиятини кенг тарғиб этишга бағишланди.
Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи, подпольков Дилшод Ибрагимов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сулаймон Юсупов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Ички ишлар вазири ўринбосари Pустам Бекниязовлар маъруза қилдилар ва аҳолини юртимиздаги тинчлик, осойишталик барқарор бўлиши учун огоҳ бўлиб яшашга, шунингдек, йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этишга, оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга чақирдилар.
О.Pажабова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶