12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:47
Фан ва таълим 👁 3,182

Баркамол авлодни тарбиялашнинг муҳим омили

Баркамол авлодни тарбиялашнинг муҳим омили

Истиқлол йилларида Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ёрқин самараларини бермоқда. Хусусан, ўрта бўғин мутахассисларига бўлган эҳтиёжни қондириш, умумтаълим мактаб битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқитишга тўлиқ қамраб олиш таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳиятини ташкил этади.

Мамлакатимизда йўлга қўйилган 12 йиллик умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ноёблиги ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. Унга кўра, ёш авлод дастлаб тўққиз йил умумтаълим мактабларида, кейин яна уч йил давомида касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда бепул сабоқ олади. Бу эса 9-синфни битираётган, мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёшларимизга мукаммал сабоқ бериш, уларнинг бирор касб ёки ҳунар этагини тутишига кўмаклашишда муҳим вазифани ўтайди.

Республикамиз ёшларининг ҳаммаси тўлиқ равишда касб-ҳунарга эга бўлиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Лекин баъзи бир юртдошларимиз ҳар бир ўғил қизнинг касб-ҳунарга эга бўлиши борасида давлатимиз томонидан яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланмасдан, ўрта махсус таълим муассасаларида ўқиётган фарзандларининг ўқишига бефарқ қарамоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 апрелдаги 102-сонли селектор мажлиси баёнининг ижросини таъминлаш, мамлакатимиздаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқувчилар давоматини таъминлаш ва назорат қилиш орқали таълим-тарбия самарадорлигини ошириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда "Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви қарори асосида "Мактаб-маҳалла-коллеж” ҳамкорлик тузилмаси яратилди. Бунда асосий мақсад эндигина коллеж остонасига қадам қўяётган мактаб битирувчисининг янги таълим даргоҳидаги муҳитга мослашиши учун мактаб ва коллеж педагогларининг ҳамкорлиги, маҳаллаларда истиқомат қилаётганоилалардаги турли хил сабаблар билан дарсга қатнамаётган ўқувчиларнинг таълим муассасасида узлуксиз ўқишини таъминлашда коллеж ва маҳаллий ҳокимият вакилларининг биргаликда фаолият юритиши асослари тўлиқ ёритиб берилган. Ушбу қўшма қарор асосида туманимиздаги барча маҳаллаларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқувчилар давоматини таъминлаш ва назорат қилиш орқали таълим-тарбия самарадорлигини оширишни таъминлаш мақсадида жамоатчилик гуруҳлари тузилди. Ушбу жамоатчилик гуруҳи таркибига маҳалла фаоллари, профилактика инспектори, ўрта махсус таълим муассасаси ва умумтаълим мактаби педагоглари, мактаб психологи ва шу маҳалладаги ота-оналар ва ўқувчи ёшларни биладиган, уларнинг турли хил муаммоларини тушунадиган шахслар жалб қилинган.

Давлатимиз томонидан таълим соҳасига катта эътибор берилаётган бир вақтда айрим юртдошларимиз ўз фарзандларининг дарсларга қатнашишига бефарқ муносабатда бўлаётганлиги, баъзи бир таълим муассасалари мутасадди раҳбарлари бундай ҳодисаларга панжа орасидан қараётганлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Рашитжон Қодировнинг "Халқ сўзи” газетасининг 2013 йил 2 июль кунги сонида "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги – баркамол авлодни тарбиялашнинг муҳим омилидир” сарлавҳали мақоласида кенг ёритиб берилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўқувчи ёшларнинг машғулотларга қатнашиши, дарсни ўзлаштириши фақатгина ўқув муассасаси раҳбарлари ва ўқитувчилари зиммасидаги вазифа эмас, балки бу жараён кўп жиҳатдан ота-оналарга, бевосита боғлиқдир. Ваҳоланки, бола тарбияси ҳам қонуний, ҳам маънавий-ахлоқий жиҳатдан ота-оналарнинг фуқаролик ва инсоний бурчидир.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасида ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар фарзандларининг тарбияси ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаганликлари учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Ёш авлод тарбиясига ҳар доимо энг долзарб ва устувор вазифа сифатида эътибор қаратиб келаётган муҳтарам Президентимиз Ислом Каримовнинг "Барчангиз яхши биласизки, келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом, баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий хусусиятимиздир. Бу муқаддас заминда яшаётган ҳар қайси инсон ўз фарзандининг бахту саодати, фазлу камолини кўриш учун бутун ҳаёти давомида курашади, меҳнат қилади, ўзини аямайди”, деган фикрлари халқимизга хос юксак инсоний фазилатларнинг эътирофи бўлиши билан бирга, барчамизни шу борада янада фаол иш олиб боришга даъват этади.

Раматулла Матқурбонов,

туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг "Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳи” раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026