23.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
23.09.2026, 01:33
Жамият 👁 1,755

ОҚИЛ ИНСОН САЛОМИДАН МАЪЛУМ

ОҚИЛ ИНСОН САЛОМИДАН МАЪЛУМ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Саломлашиш одоби бу энг даставвал турмушда ота-она томонидан фарзандига ўргатилиши шарт бўлган суннат ва фарз амалларидан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам “Одоб боши салом, гап боши калом”, деб бежиз айтишмаган. Барча махлуқотлар ичида энг ақлли ва мукаррами бўлган инсон ҳаётини салом-аликсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу одоб амали башарият ҳаётида қадимдан ниҳоятда катта ўрин тутиб, бирон нотаниш кимса билан кўришиб, танишмоқчи бўлсангиз ҳам салом беришингиз билан гап-гапга қовушиб, ўртадаги бегоналикка дарҳол барҳам берилади. Машҳур саҳобаларимиздан Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а): “Ҳар бир нарсанинг ниҳояси бор, аммо саломнинг ниҳояси барокатдир”, деганлар. Исломий манбаларда келтирилишича, энг яхши амал “очларни тўйдириш ва таниган-танимаган кишиларга салом беришдир”.

Исломиятда саломлашиш тарихига назар соладиган бўлсак, “Аллоҳ таоло Одам (алайҳиссалом)ни яратиб, уни фаришталарга “Ассалому алайкум”, деб салом беришга буюрган. Фаришталар “Ассалому алайка ва раҳматуллоҳи”, деб алик олишган. “Шундан буён инсонларда саломлашиш одоби урф бўлган”, дейилади исломий манбаларда.

Саломлашиш – кўплаб савобларга дохил бўлишга сабабчи бўладиган, ақли расо кимса тарк этиши мумкин бўлмаган ягона ҳусни одоб ҳисобланади.

“Ассалому алайкум” ва “Ва алайкум ассалом”, деган ибораларнинг маъносига тўхталадиган бўлсак, “Сизга тинчлик бўлсин”, деган маънони билдириб, саломлашаётган одамлар бир-бирларига тинчлик, хотиржамлик тилашади.

Ҳар бир одоб тариқатининг ўз тартиб-қоидалари бўлгани каби, саломлашишнинг ҳам тартиботлари мавжуд: тугал равишда саломлашганимизда: “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу”, дейилиши лозим. Бунинг маъноси “Сизга тинчлик, Аллоҳнинг раҳмати  ва барокати бўлсин”, деганидир. Салом беришнинг қадимдан бизларнинг юртимизда энг ихчам ва оммалашиб келаётган кўриниши – “Ассалому алайкум”, дейиш бўлиб ва унинг энг ихчам жавоби “Ва алайкум ассалом”, дейишдир.

Салом бериш бу – Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннати ва инсоннинг одоб белгисидир. Алик олиш эса Аллоҳ таолонинг мусулмонларга фарз бўлган одоб амали ҳисобланади.

Отда ва бошқа уловларда кетаётган одам пиёдага салом бериши, пиёда кетаётган одам ўтирганга салом бериши, ўтирган одам эса ётган кишига салом бериши, озчилик кўпчиликка, ёши кичиклар катталарга, юқори мавқедагилар паст мавқедаги инсонга биринчи бўлиб салом беришлари мужтаҳид уламоларимиз томонидан айтилган. Бундан мурод – мусулмонларда ғурурланиш ва такаббурликнинг олдини олиш ва камтаринлик, ҳокисорлик ва биродар-биродарига меҳр-оқибатли бўлишликни юзага келтиришдир.

Кўпчилик ўтирган жойга бориб қолган киши бир одамни хосламасдан ҳаммага қараб: “Ассалому алайкум!” деб салом бериши жоиз, аммо у “лар” қўшимчасини қўшмасдан салом бериши керак, чунки “салом” Аллоҳнинг исмидир, Аллоҳ ягонадир. Ўша жойдаги одамларнинг бириси алик олса, кифоя бўлади. Мабодо, салом берилса-ю, ушбу жамоатдагиларнинг биронтаси ҳам алик олмаса, шу жамоатда ўтирганларнинг барчалари фарзни тарк этганлиги учун гуноҳкор бўладилар.

Хонадон соҳиби ўз уйига кирганида ҳам, оила аъзоларига ҳам салом бериб кириши суннат амалларидан ҳисобланади.

Салом беришда ҳазилга олмасдан, сўзларини жиддий ва ҳурмат билан тўлиқ, ифодали, самимий тарзда айтиш зарур. “Салом бердик”, “окей”, “привет”, “салом”, “сомалайкум” (маъноси “сизга ўлим бўлсин”), “хайрли кун” каби тарзларда  камситилиб, бузуқ шаклларда саломлашиш шариатмизда қатъиян ман этилади.

Бошни қимирлатиб, овозсиз, қўлни қўқсига қўйиб саломлашиш ва алик олиш ҳам мутлақо нодуруст. Фақат баралла  овоз чиқариб, эшиттирилиб, салом берилиши ва алик олиниши зарур.

Айрим инсонлар давомий таҳоратда юрадиган “парҳезгор” бўлиши мумкин. Уларга оғзаки тарзда салом берилса ҳам бўлади. Таҳоратсиз ва ножоиз нарсаларни ушлаб, бояги “парҳезгор”га саломлашиш учун қўлини узатиши “парҳезгор”нинг таҳоратига завол келтириш ҳавфи бор бўлганлигидан нодуруст ҳисобланади. Шунингдек, салом-аликда ҳаддан ташқари энгашиб, букилиб, таъзим қилиб салом бериш ва алик олиш ҳам шаръан маъқул эмас. Хиёл энгашиб салом берилса, бўлади. Нотаниш кишиларга ва ёш болаларга ҳам салом бериш исломий ва инсоний одоблар сирасига киради.

Агар бирон кимса сизга биров орқали салом айтиб юборганлигини эшитсангиз, бунга: “Ассалому алайка ва алайҳи”, деб  шу заҳотидаёқ жавоб қайтаринг. Салом мактуб орқали юборилган бўлса, дилингизда ёки хат орқали “Ва алайкум ассалом”, деб жавоби берилгани маъқул.

Чиройли аёлларга, бидъатчи, беҳаё, фосиқ ва кофир кимсаларга салом берилмайди ва олинмайди.

Саломга алик олиш мақбул бўлмаган ўринларда салом бериш ҳам макруҳ амаллардан саналади. Жумладан: Қуръон ўқилаётган ва ўқиётган жойда, намоз ўқилаётган ва ўқиётганда, азон ёки такбир айтаётганда, ҳаммомдаги ва ҳожатхонада ўтирган кишига, номаҳрам аёлларга (кекса момоларимиз ва ёши улуғ аёллар бундан мустасно), оғзида таоми бўлган кишига ва таом еяётганларга, ухлаб ётганга, дуо ўқиётган одамга, хутба ўқиётганга, ҳаж зиёратида “Лаббайка” айтаётган эҳромдаги кишига салом бериб бўлмайди.

Қўл бериб кўришилганда кафтни кафтга қўйиб, икки қўллаб кўришилади, истисно ҳоллардагина бир қўллаб кўришиш мумкин. Баъзида энг яқинлари ва қадрдонларини узоқ вақтлар кўрмаган эр кишилар қучоқлашиб кўришишлари мумкин. Бундай ҳолларда бир-бирларини  аввал ўнг, кейин чап кўксига босиб, сўнг қўл беришиб, ҳол-аҳволлари сўрашилади ва саломлашилади. Аммо оғиз-бурун ўпишиб саломлашиш мутлақо урф-одатларимизга бегона ва зид одат ҳисобланади. Улуғ уламолар, олим-у фузалоларнинг, улуғ устозларнинг қўлларидан ўпиш мумкин. Кекса қариялар эса ёш  невара ва чевараларини бағрига босиб, эркалатиб, пешоналаридан ўпса бўлади. Номаҳрам аёл билан қўл бериб кўришиш шаръан мутлақо мумкин эмас.

Кўпчилик жойларда, айниқса бизнинг туманимизда, Манғитдаги тўй-маъракаларда ва азаларда баъзи кимсаларнинг кўпчиликни безовта қилиб, ҳамма билан қўл бериб саломлашиб чиқиш ҳолатлари мавжуд. Аслида одам тўй-маърака эгаси олдига бориб қутлуғлаб ёки азахона таъзиясини билдиргач, кўрсатилган жойга бориб ўтириши маъқул бўлади. Хоразм вилоятида бу масалада азалдан одоб ва тартибга риоя этилади. Маъракага келувчи кишини халқ ҳурматлаб, назар қилсалар, у ўнг қўлини кўксига қўйиб, силлиқ тавозъе билан халойиққа озгина бошини қимирлатиб, юзланиб қўйса, шунинг ўзи кифоя бўлади.

Азиз муштарийлар, жуда оддий бўлиб кўринган саломлашиш одобига имкон қадар амал қилсак, албатта Аллоҳнинг ажр-у савобларига дохил бўлишимиз аниқ. Келгусида севимли газетамиз орқали сизлар билан учрашишни ва суҳбатлашишни раҳмдил Аллоҳдан сўраб қоламан.

 

Қодирберган ҳожи Жумамурод ўғли, Қорақалпоғистон Республикаси халқ ўқитувчиси, меҳнат фахрийси, исломшунос.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026