Қонликўлда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кўмир ва қаттиқ ёнилғи узлуксиз етказиб берилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 июнь кунги «Республика иқтисодиёти ва ижтимоий соҳаларни 2017-2018 йиллари куз-қиш мавсумида доимий ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори асосида Қонликўл туманида фаолият олиб бораётган ижтимоий объектларнинг куз-қиш мавсумини муоммасиз ўтказиш мақсадида, туман худудидаги туман халқ таълими бўлими тасаруфидаги умумтаълим мактаблари билан мактабгача таълим муассасалари ва тиббий хизмат кўрсатиш идораларига сиыатли кўмир ва кўмир брикети етказиб бериш ишлари амалга оширилди, дея хабар қилмоқда туман ҳокимлиги.
Ишлар жараёнида, Қонликўл туман халқ таълими бўлими тассаруфидаги 23 та умумтаълим мактаблари билан 11 та мактабгача таълим муассасасига жами 227 тонна қаттиқ ёнилғи (145 тонна кўмир, 82 тонна кўмир брикети) маҳсулоти етказиб берилди. Шунингдек, туман марказидаги кўп тармоқли поликлиника ва тиббиёт бирлашлашмаси билан қишлоқ врачлик пунктларига жами 5 тонна қаттиқ ёнилғи (кўмир ва кўмир брикети) маҳсулотлари тарқатилди.
Шунинг билан бирга, туман аҳлининг қиш мавсумини кўнгилдагидек ўтказиш учун 1 тонна кўмир учун 146 400 сўм, кўмир брикети учун 238 000 сўм этиб белгиланган баҳода қаттиқ ёнилғи маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶