17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 18:54
Жамият 👁 1,618

ЖАҲОН ҚИЗЛАРИНИ БИРЛАШТИРГАН АНЖУМАН

ЖАҲОН ҚИЗЛАРИНИ БИРЛАШТИРГАН АНЖУМАН

Фарзанд тарбиясига оилада она кўпроқ вақт ажратади. Вояга етаётган фарзанд оламга даставвал онасининг нигоҳлари билан қарайди. Она маънан етук бўлса, шубҳасиз, оилада комил фарзандлар улғаяди. Шу боис, қиз болага бўлғуси оила бекаси, келажак авлодни камолга етказувчи шахс деб қараш ҳамда қизларда бу тўғридаги тушунчаларни шакллантириб, маънавияти бойитилиб борилиши даркор.

Мамлакатимизда бу азалдан миллийлигимизга хос жиҳатлар саналади. Шу боис, қиз бола тарбиясига жиддий эътибор қаратилиб, қизларнинг саломатлигини асраш, эрта турмушнинг олдини олиш, пухта билим бериш, касб-ҳунар ўрганиши ҳамда олий таълимни давом эттириши ёки иш билан бандлигини таъминлаш юзасидан  тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Аммо, бу борада жаҳон миқёсида қатор муаммолар борлиги инсоният учун ташвишлидир. ЮНИСЕФнинг маълум қилишича, жаҳон бўйича 31 млн. нафар мактаб ёшидаги қиз таълим олмайди. 17 млн. нафар қиз эса умуман мактабга бормайди. Эрта ва мажбурий никоҳ, асосан, Африка мамлакатларида, Жанубий Осиё мамлакатларида учрайди.

Бутун жаҳон бўйича қизларнинг камситилиши, жумладан уларнинг ижтимоий муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида 2011 йил, 11 октябрда БМТ Бош ассамблеясида Халқаро  қизлар кунига асос солинди ва ҳар йили бу сана жаҳонда кенг нишонланиб келинмоқда.

Мамлакатимизда ҳам Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 11 октябрь – Халқаро қизлар куни муносабати билан I  Республика қизлар фестивали ташкил этилди. Фестиваль туманимизда  ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди. Тумандаги 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Қиз бола – бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгасидир” шиори остида ўтказилган I  Республика қизлар фестивалида туман хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши  фаол ёшлари, уюшмаган қизлар, туман ХТМФМТТЭБ, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Фестиваль муносабати билан иқтидорли қизларнинг ижод намуналаридан кўргазма ташкил этилди. Кўргазмада иштирокчилар ҳаваскор қизлар томонидан яратилган рассомчилик, тикувчилик ва тўқувчилик намуналари, макетлар ва буклетларни томоша қилдилар. Шундан сўнг, фестивалга бағишланган тадбир бошланиб, уни туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова очиб берди. Тадбирда "Ўзбек аёлларининг тарихий сиймоларига муносиб издош бўлайлик”, "Репродуктив саломатлик ва эрта турмушнинг салбий оқибатлари”, "Қизлар кўпроқ китоб ўқисин” мавзуларида Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Р.Йўлдошева, туман Марказий шифохонаси бош акушер-гинекологи М.Юсуповаларнинг маърузалари тингланди. Маърузалардаги тарихий сиймолар, яъни Тўмарис, Нодирабегим, Зулфияхоним кабиларнинг эзгу ишлари, уларга муносиб бўлиш, саломатликни асраш, эрта турмуш ва эрта туғруқнинг салбий оқибатлари, бўлғуси оила бекаси, бўлғуси онанинг маънавиятли бўлишида китобхонлик, китоб мутолаасининг аҳамияти ҳақидаги мулоҳазалар иштирокчиларнинг бу борадаги тушунчаларини янада бойитди.

Тадбир давомида "Тараққиёт кўзгуси” газетаси  таҳририяти ходимлари ва бир гуруҳ ижодкорлар ташаббуси билан ташкил этилган "Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти аъзолари, ҳаваскор ижодкор қизлар иштирокида мушоира ўтказилди. Мушоирада ижодкор қизлар ўзларининг турли мавзулардаги ижод маҳсулларини иштирокчиларга ифодали айтиб бердилар. Шунингдек, туман маданият ишлари бўлими томонидан тарихий сиймолар – Тўмарис ва Нодирабегим образлари монологлари саҳна кўринишида ижро этилди ҳамда ҳаваскор санъаткорларнинг қўшиқ ва рақслари томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди.

Фестиваль якунида туман ҳокими ўринбосари М.Аҳмедова сўзга чиқиб, ёшлар давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, келажакнинг муносиб эгалари ва баркамол авлод бўлиш учун доим интилишлари кераклигини таъкидлади.

Фестиваль жуда завқли ва таассуротларга бой бўлди.

Озода ХУДОЙБЕРГАНОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026