17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 19:06
Жамият 👁 4,253

ШИНАМ ВА АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАР ҚИШЛОҚЛАРИМИЗ КЎРКИГА КЎРК БАҒИШЛАМОҚДА

ШИНАМ ВА АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАР ҚИШЛОҚЛАРИМИЗ КЎРКИГА КЎРК БАҒИШЛАМОҚДА

Оила – жамиятнинг кичик бир бўлаги, дея эътироф этилади. Чунки оилаларда турмуш яхши бўлса, улар фаровон ҳаёт кечирса, жамиятга кўрк бағишлайди ва мамлакат  равнақ топади.

Биринчи Президентимиз И.А.Каримов халқнинг турмуш тарзини яхшилаш ва оилаларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида намунавий лойиҳадаги уй-жойлар қурилишини йўлга қўйган эдилар. Айниқса, қишлоқларда яшовчи аҳоли турмуш тарзи яхшиланишида аҳамият касб этаётган соҳадаги мазкур ислоҳот давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан узвий давом эттирилиб, 2016 йил 21 октябрда "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида” Қарор қабул қилинди.

Арзон, замонавий ва шинам уй-жойлар қарорга асосан имтиёзли ипотека кредити асосида берилиши аҳолига катта қулайлик яратди. Дастур бўйича арзон уй-жойлар уч турдаги кўринишда қурилиши назарда тутилди. Режага мувофиқ, уларга ажратилиши керак бўлган майдонлар ҳамда тайёр бўлган уйнинг нархларининг тахминий қийматлари ишлаб чиқилди.

– Майдоннинг қанчалиги ва нархлар қандайлиги талабгорларни қизиқтириши табиий, – дея маълумот беради туман ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари У.Полвонов. – 16 хонадонли 2 қаватли уйдаги ҳар бир икки хонали хонадоннинг нархи тахминан 74 млн. сўм атрофида бўлиши режалаштирилди. Уч хонали хонадонлар жойлашган 16 хонадонли, кўп қаватли уйлар эса ўртача нархи 85 млн. сўм бўлиши белгиланди. Ундан ташқари, хонадонлар эгаларининг талаб ва истаклари инобатга олиниб, ҳовлида болалар майдончалари, дам олиш учун айвонлар ва бошқалар қуриш назарда тутилган. Шунингдек, 0,02 га майдонда жойлашадиган уч хонали уйлар нархи ўртача 119 млн. сўм бўлиши режалаштирилди. 0,04 га ерга қуриладиган уйлар ягона блокка бирлаштириладиган икки қаватли ва тўрт хонали хонадонлар ҳисобланади. Уларга маҳаллий шароитдан келиб чиқиб ер майдонлари ажратилади ва нархлари тахминан 206 млн. сўмни ташкил этиши мумкинлиги белгиланди.

Оилалардаги йиллик даромад ўртача ҳисоблаб чиқиладиган бўлса, уй-жойларнинг келтирилган бу нархлари бироз қиммат туюлиши мумкин. Бироқ, ташвишга асло ҳожат йўқ. Чунки, қарорга мувофиқ мазкур уй-жойлар учун жисмоний шахсларга банкларда узоқ муддатли кредитлар ажратилиши ва бу кредитлардан фойдаланганлик учун имтиёзлар ҳам берилиши йўлга қўйилган. Фақат уй-жойлар қурилиши аҳолининг ўз маблағи, яъни бошланғич бадал ҳисобидан молиялаштирилиши туфайли бундай хонадонга эга бўлишни истайдиган талабгорлар уйнинг турига қараб кўрсатилган фоизларда бошланғич бадал тўлашлари керак бўлади.

– Туманимизда уй-жойга эҳтиёжмандлар жуда кўп. Аҳоли талабидан келиб чиқиб, шароитга кўра, туманда қишлоқ жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 122 та уй-жойлар қурилиши режалаштирилган эди. Бугунги кунда 122 та хонадонда охирги пардозлаш ишлари кетмоқда. Президентимиз Ш.Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифларида, арзонлаштирилган уй-жойларга талабгорларнинг кўплигини инобатга олиб, қурилаётган уйлар сонини яна кўпайтириш таклифларини киритдилар. Бу таклиф айни муддао бўлди ва туманимизда яна 75 та уйнинг қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Уй-жойларини ўз эгаларига тезда топшириш учун шу кунларда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда, – дейди туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутахассиси О.Мадраимов.

Арзонлаштирилган уй-жойлар туманимиздаги «Юқори Тувилға», «Тошёп», «Ўрта қалъа» овулидаги «Вахум», «Дарё бўйи» маҳалласидаги «Беш том» массивларида қад ростламоқда. Ҳадемай улар қуриб битказилиб, ўз эгаларига топширилади ва туманимиздаги кўпгина оилалар замонавий, қулай шароитлар яратилган, шинам уйларга эга бўладилар. Давлатимиз аҳолига қисқа фурсат ичида мана шундай уйга эга бўлиш имкониятини яратмоқда. Чунки, мамлакатимизда кичик бир бўлак бўлган оилалар – жамият кўрки сифатида эътироф этилади. Зеро, оилада фаровонлик бўлса, жамият равнақ топади.

Озода ХУДОЙБЕРГАНОВА, журналист.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026