МАКТАБ ВА ШИНАМ СИНФЛАРДАГИ ЎҚУВ ДАВРИНИ СОҒИНДИК
Тождор вирус – бугун бу мавзу билан боғлиқ воқеа-жараёнлар, янгилик-хабарлар инсониятнинг кундалик ҳаётига айланди. Aфсуски, пандемия зарарларидан бизнинг мамлакатимиз ҳам йироқ эмас. 2020 йил дунё тарихида синовли давр сифатида қолади. Яна шуни айтишим керакки, назаримда, 2020 йил матонатимизни, Ватанимизга, халқимизга бўлган садоқатимизни кўрсатишга имкон яратди.
Барчамизга маълум, ўтган ўқув йилини онлайн тарзда якунладик. ОAВ да олиб борилган масофавий дарслар ўқувчиларимизнинг билимга чанқоқлигини, ўқитувчиларимизнинг жонкуярлигини намоён қилди. Зеро, бу ишларнинг замирида юртбошимизнинг оталарча ғамхўрлиги, эътибори бор.
Биз ўқитувчилар масофадан туриб, ўқувчиларимизга ижтимоий тармоқлар орқали онлайн турда дарс машғулотларини олиб бордик. Рости, иш фаолиятимизга кутилмаганда кириб келган дарс ўтишнинг бундай янгича усули ҳеч биримизни саросимага солмади. Aксинча, маъсофавий таълим турли хил ахборот ва коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш имконини яратди ҳамда соҳадагиларнинг, яъни таълим берувчи ва олувчиларнинг тезкор ахборот алмашинувига мослашишини таъминлади.
Карантин давридаги масофавий таълим жараёнлари давомида интернет тармоқларининг, ОAВнинг юртимизда ҳам шу даражада ривожланганлигидан қувондим.
Фурсат келганида ҳозирги давр қаҳрамонлари – шифокорларимизга миннатдорчилик билдиришни ўринли деб биламан. Aзиз ҳалоскорларимиз, касбингизга садоқатингиз учун раҳмат.
"Коронавирусга қарши курашишдаги ўзига хос "жанг майдони"да тиббиёт ходимлари биринчи зарбани қабул қилмоқдалар. Дунё бўйлаб, хусусан, мамлакатимизда шифокорларнинг ўз касбига садоқати, халқимиз, ота-оналаримиз, фарзандларимиз соғлиги йўлида туну-кун қилаётган меҳнати барчамиз учун жасорат намунаси бўлмоқда" - деб муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳақ гапни айтган эди.
Мана янги ўқув йили бошланишига ҳам оз қолди. Барча юртдошларимиз қатори мен ҳам бутун дунёда, мамлакатимизда коронавирус пандемияси тугатилиб, ўқувчиларим, ҳамкасбларим билан соғ-саломат кўришишимизга ва шинам, чиройли синфхоналарда ўқувчиларимиз билан юзма-юз дарс ўтишимизга умидимиз ва ишончимиз катта.
Сарвинисо Ражабова, 55-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶