12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:29
Жамият 👁 1,888

“Обод турмуш йили“ янгиликлари

“Обод турмуш йили“ янгиликлари

Фаровонликка ҳисса

1998 йилда ташкил этилган "Бўзёп” овул фуқаролар йиғинида 4800 нафардан зиёд ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ, туркман, татар каби турли миллат вакиллари аҳил иноқ яшашмоқда. Овул аҳолиси асосан қишлоқ хўжалигида, таълим ва тиббиёт муассасаларида меҳнат қилишади.

Кейинги йилларда уй меҳнати ва касаначиликни ривожлантириш, аёлларнинг оиласи бағридан ажралмай ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланишларига кенг имкониятлар яратиб беришга улкан эътибор берилаётгани боис, овулнинг 98 нафар аёли уй меҳнати билан банд бўлиб, даромад топмоқда. Бу ўз навбатида мазкур оилалар фаровонлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Аҳоли хизматида

"Бўзёп” овулида 6 та хусусий дўконлар ва 1 та гўшт дўкони мавжуд бўлиб, аҳолининг кундалик эҳтиёж молларига бўлган талабини тўла қоплашаяпти. Туман марказидан олисда жойлашган ҳудуд аҳолиси учун сифатли ва арзон моллар билан тўла мавжуд дўконлар фаолияти айни муддаодир.

 

Томорқа – кони фойда

Бугунги кунда томорқа ерлар хонадонларнинг ўз оиласи эҳтиёжларига яраша турли мева полиз ва сабзавот экинлари етиштириб, ортганини бозорга сотиб, иқтисодига ижобий таъсир этадиган фойдали манба экинлигини барча англаб етди ва ундан унумли фойдаланишаётир.

"Бобур” овулидаги мавжуд 647 та хонадоннинг деярли барчаси томорқа ерларига эга бўлиб айни кунда турли экинлар етилиб турибди. Шунингдек, 40 та деҳқон хўжалиги ихтиёридаги 14 гектар ерда ҳам айни пишиқчилик.

Намунали ҚВПлар

Истиқлол йилларида аҳоли саломатлигини яхшилашга, баркамол авлодни шакллантиришга, оилада тиббий маданиятни оширишга, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга берилаётган эътибор натижасида туманимиз аҳолисининг саломатлик кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланди.

Тумандаги барча қишлоқ врачлик пунктлари қошида дорихона шохобчалари ва фитобарлар ташкил қилинди.

Намунали қишлоқ врачлик пунктини яратиш бўйича туманда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан Бердақ, Охунбобоев, Тўлқин, Қипчоқ, Маданият, Ўрта қалъа ва Хитой қишлоқ врачлик пунктлари намунали ҚВПларга айлантирилди.

"Оқ олтин” ва "Й.Ўрозбоев” ҚВПларини ҳам шундай даволаш муассасаларига айлантириш мақсадида уларда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу кунгача "Оқ олтин” ҚВПни таъмирлашга 40 млн. сўм, "Й. Ўрозбоев” ҚВПни таъмирлашга 30 млн. сўм маблағ сарфланди.

 "Қорақалпоғистон” системаси қайта тикланмоқда

Узунлиги 170 км. бўлган "Қорақалпоғистон” коллектор тармоғини таъмирлаб, қайта тиклаш мақсадида 1219 миллион сўм пул маблағи ажратилган эди. Айни кунда бу объектда 4 та экскаватор ва 1 та бульдозер ёрдамида системани таъмирлаш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 1 август ҳолатига "Қорақалпоғистон” системасининг 113 километрида жами 775 миллион сўмлик таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилди.


 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026