17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 17:49
Жамият 👁 6,522

Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!

Буюк келажакни яратишда халқ асосий куч ҳисобланади. Тарихдан маълумки, мамлакатни юксалтиришда аксарият давлатлар халқ билан биргаликда кўп ишлар амалга оширган. Бу асрлар давомида ўз исботини топган ҳақиқатдир.

Мустақилликка эришилгандан кейин, Ўзбекистонда ҳам кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди. Ва, албатта, бу ислоҳотлар халқ билан ҳамжиҳатликда амалга оширилди.

Жорий Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ҳам бу ҳамжиҳатликни узвий давом эттириш мақсадида кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда ҳамда мамлакатимизда яшовчи ҳар бир фуқаро бунга жалб этилмоқда. Яқинда 10 сентябрь куни туманимизга ҳам Ўзбекистон Республикаси Маданият, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Мудофаа вазирликлари, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, "Ўзбеккино” миллий агентлиги, ҳокимликлар ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган  тадбир муносабати билан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда таниқли бўлган шоир, актёр, хонандалардан иборат тарғибот гуруҳи ташриф буюриб аҳоли ва асосан ёшлар билан учрашиб "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тадбирини ўтказдилар. Тадбир жараёнида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг яқинда нашр этилган "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” китоби мазмун-моҳияти, ундаги ғоялар ва уни амалга оширишда халқ билан ҳамжиҳатликнинг аҳамияти, ислоҳотлар жадаллигининг ортишига ҳар бир инсон ҳисса қўшиши лозимлиги ҳақида кенг тушунчалар берилди.

Тадбир – асосан ёшлар фаолият кўрсатадиган жойларда, яъни 40-сонли мактабда, НДПи қошидаги 3-сонли академик лицейида,  Қипчоқ овули ҳудудидаги 21-сонли мусиқа ва санъат мактаби, Амударё агробизнес қишлоқ хўжалик коллежи, 9-сонли мусиқа мактаби, Амударё Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежларида ёшлар ўртасида учрашувлар ўтказиш билан бошланди.

- Учрашув бизга жуда катта руҳ берди, - дейди 21-сонли мусиқа ва санъат мактаби директори Нураддин Ёқубов тадбирдан сўнг. – Айниқса, ўқувчи-ёшларимиз тарғибот гуруҳи билан ташриф буюрган Ўзбекистон Драма театри актёри Шоҳруҳ Камолов ва Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Бозорбой Назаримбетов, эстарада қўшиқчиси Дониёрбекларнинг юрт келажагини яратишга  муносиб ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги ҳақидаги сўзларини ҳаяжон билан тингладилар. Умид қиламизки, иштирок этган ҳар бир ёш юрагидаги Ватанга бўлган меҳр-муҳаббати янада мустаҳкамланди ва бунёдкорлик ишларига ҳисса қўшишга иштиёқи янада ортди.

 Учрашувларда халқ назаридаги инсонлар – Ўзбекистон кино санъатида ўз ўрнига эга актёр ва кино режиссёр Ҳилол Насимов, Ўзбекистон Давлат драма театри актёри Шоҳруҳ Камолов, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Бозорбой Назаримбетов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, шоир ва таржимон Асрор Мўминов, Қорақалпоғистон Республикаси халқ шоири, "Амударё” журнали бош муҳаррири Асрор Мўминов ва бошқалар ҳамда кўпгина таниқли хонандалар иштирок этдилар.

- Амударёлик ёшлардаги шижоат, дадиллик, қизиқувчанлик бизни жуда тўлқинлантирди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини тизимли амалга ошириш борасида ва юрт истиқболи учун муҳим аҳамиятга эга бўлган қатор ислоҳотларни юритишда ўзларининг ўрни ҳақида тўлиқ тушунчага эгалигига биз суҳбат давомида ишонч ҳосил қилдик ва бундан мамнун бўлдик. Чунки, эртага жамиятимизни мана шу ёшлар истиқболга етаклайди, - дейди Ўзбекистон Драма театри актёри Шоҳруҳ Камолов.

Мулоқот тарзида ўтказилган учрашувларда туман ёшлари фаол иштирок этиб, эл назаридаги бу инсонлардан ўзлари қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар. Шунингдек, тадбирда иштирок этган ёшлар юрт келажагини яратишда, бунёдкорлик ишларини амалга оширишда ҳар бир инсон, айниқса ёшлар ҳаракати, шижоати муҳим ўрин тутишини руҳан ҳис қилдилар.

Тадбир тумандаги Вахум аҳоли пунктидаги ўйингоҳда таниқли хонандалар иштирокидаги гала концерт намойиши билан давом эттирилди. Уларнинг юртга садоқат, Ватанга чексиз муҳаббатни тараннум этувчи қўшиқлари туман аҳлининг руҳиятига кўтаринкилик бағишлаб катта таассурот қолдирди.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.


Мавзуга оид фотолавҳалар билан қуйидаги манзилда танишишингиз мумкин.


🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026