15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 16:09
Жамият 👁 8,671

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ОЛИЙ ҚАДРИЯТГА АЙЛАНГАНДА ёки халқ бу Ватандир

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ОЛИЙ ҚАДРИЯТГА АЙЛАНГАНДА ёки халқ бу Ватандир

Публицистика

(Давоми)

               Каъбани обод этган каби яхшилик

– Давлатимиздан, айниқса, умрлари узоқ бўлсин, Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан чексиз миннатдорман, –  дейди Манғит шаҳрининг «Янгиобод» маҳалласи, Кимёгарлар кўчасида яшовчи Барно Анорова. – Давлат ўз фуқаросига, Президент халқига қайишгани шунчалик бўлар. 1997 йилда туғилган ўғлим оғир дардга чалинди. Бутун оиламиз билан унинг дардига малҳам бўлишга интилиб, елиб-югурдик. Мамлакатимизнинг энг нуфузли шифокорларига олиб бориб кўрсатдик. Маълум бўлдики, ўғлимни фақат Россия давлатидагина даволатиб, ҳаётга қайтариш мумкин экан. Кўз ўнгимда Алпомишдай фарзандим кун сайин сўлиб борарди. Мен  умид билан Президентимизнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилдим. 2017 йилнинг 5 июнь куни туманимизга сайёр қабулхона ташриф буюриб, халқ билан очиқ мулоқот ўтказди. Шу куниёқ ўғлимнинг касаллиги билан боғлиқ муаммони ҳал этишга киришишди.

Мурожаатдан сўнг Жавлонбекни Қорақалпоғистон Республикаси Онкологик касалликлар диспансери бош шифокори Қурбонов Мурод Исмоиловичнинг қабулига чақиришди ва ўғлини Ўзбекистон  Республикаси онкология маркази таянч-ҳаракат тизими ўсмалари жарроҳлик бўлимига ётқизиб, тиббий текширувдан ўтказишлари учун барча шароитлар яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси ва таклифи билан мамлакатимизга ташриф буюрган Россия Фанлар Академияси Онкология илмий Маркази директори М.И.Давидов ва Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Онокология илмий маркази таянч-ҳаракат тизими ўсмалари ҳарроҳлик бўлими профессори Ғафур Ахуновлар томонидан ўтказилган тиббий текширув хулосасига мувофиқ Жавлонбек Сафарбоевга Россия давлатида даволаниш учун йўлланма берилди. Беморни жарроҳлик муолажаларига тайёрлаш ва ҳаётини сақлаб қолиш учун кетадиган барча харажатлар давлат ҳисобидан амалга оширилди. Бугун Жавлонбек ва унинг ота-онаси Маҳмуд билан Барнонинг қувончлари чексиз:

– Ўғлимизнинг ҳаёти сақлаб қолинди, – дейди Барно қувонч ёшларини яширолмай. – Илоҳим, Президентимиз халқимиз, мендай оналар, фарзандларимиз бахтига омон бўлсинлар. Кўнглим тошиб кетаверади, бу ғамхўрлик ҳақида ўйласам. Ахир кўнгил уйим вайрон эди, уни давлат ғамхўрлиги, Президентимизнинг биз – оддий халққа меҳри обод этди!

Биз ижодий гуруҳимиз билан Маҳмуджон ва Барнохонларнинг қувончига шерик бўлиб, Жавлонбек билан учрашдик. Жавлонбекнинг соғлиги, кайфияти яхши.

– Муҳими, мен ҳаётга қайтдим, – дейди Жавлонбек. – Мақсадим, дилдаги орзуларимни  амалга ошириш учун курашиб яшаш. Мен келажакда албатта онколог-шифокор бўламан. Ватаним мен учун қанчалик фидойилик кўрсатаётган бўлса, бу меҳр ва ғамхўрликни ортиғи билан қайтаришга, она халқим саломатлиги йўлида фидойилик қилиб яшашга интиламан.

 

                Прокурор тадбиркорнинг тарафдори

Етказганига шукур, минг-минг шукур! Адолат, ҳақиқат манзили бугун она халқимизни ўзига оҳанрабодек тортаётир. Мамлакатимизда наинки судлар, балки прокуратура ва ИИБ тузилмалари ҳам бугунги кунда халқ, инсон манфаатининг чинаккам ҳимоячисига айланиб улгурди. Эндиликда халқ ўз тадбиркорлик соҳасини йўлга қўйиши учун ойлаб оворагарчиликлар заҳрини тотмайди. Қонун посбонлари тадбиркорнинг энг яқин ҳимоячиси!

– Давлат мулки объектларининг хусусий сектор вакилларига "ноль” қийматида (бепул) берилиши ҳақидаги Президент Қароридан, очиғи, қувониб кетдим, – дейди "Толе” хусусий фирмаси раҳбари Пўлат Хўжабоев. – Сабаби, кўпдан бери асосан қурилиш, халқ истеъмол молларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган фирмамиз фаолиятини кенгайтириш орзусида юрардим. Лекин қандай қилиб? Қайси жой ва қанча маблағ эвазига? Ахир банклардан кредит олиш ҳам, ишлаб чиқариш  корхонаси учун зарур бино топиш ҳам мушкул эди-да. Шундай бўлса-да фирмамиз мутахассислари билан маслаҳатлашиб, орзуимдаги ишни амалга ошириш учун ҳаракатни бошлаб юбордик.

Тадбиркор Пўлат Хўжабоев ишга киришди. Қорақалпоғистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси билан "Толе” хусусий фирмаси ўртасидаги 2015 йил 29 сентябрь кунги РК-79-сонли шартномага асосан фирма томонидан бажарилиши кўрсатилган инвестиция мажбуриятлари – собиқ АТП-44 бино ва иншоотларининг 11 600 квадрат-метр майдонидаги қисмини қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун 300 млн. сўмлик инвестиция киритиш, альюминий профиллари, ПВХ, темир-металл ва ёғоч материалларидан эшик ва дераза блоклари, дарвозалар ишлаб чиқариш, шпатлёвка, сув-бўёқлар, шлакоблоклар ишлаб чиқарувчи ускуналар сотиб олиш учун 2017 йилнинг 2-чорагида 340 млн. сўмлик, юқоридаги шартномага кўра, жами 640 млн. сўмлик инвестиция маблағлари жалб этилиши кўзда тутилган эди. Амалда "Толе” фирмаси томонидан шартномада белгиланган инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилди. Натижада 10 та янги иш ўрни яратилди.

Яқинда тадбиркор Пўлат Хўжабоев яна бир эзгу ишга қўл урди. У фирма фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида пайпоқ тўқувчи ускуналар сотиб олиш ва шу фаолият турини ривожлантириш учун бизнес-лойиҳа тайёрлади ва АТ "Ипотекабанк”нинг Қорақалпоғистон бўлимига 300 млн. сўмлик кредит сўраб ариза берди. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича Давлат дастурига киритилган П.Хўжабоевнинг  ушбу лойиҳаси амалга оширилса, яна 10 та  янги ишчи ўрни яратилади. Муҳими, маҳаллий ҳомашё ҳисобидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархи ҳам бугунги Манғит бозоридаги нарх-наводан анча арзон бўлади.

– Йиллик 12 фоизлик банк кредити учун барча зарур ҳужжатлар топширилишига қарамай, кредитни олиш муддати кечиктирилаётгани боис, туман прокуратурасига мурожаат қилдик, – дейди Пўлат Хўжабоев. – Туман прокуратураси аралашгач, ишимиз битадиган бўлди. Қонун ҳимоячилари барча муаммоларимизга қалқон бўлишаётир.

 

        Идоралараро саргардон бўлган она ва бола

– "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари  йили” мен ва неварам Ботиржон учун чексиз қувонч бағишлади, – мамнуният билан сўзлайди Манғит шаҳрининг "Гулзор” маҳалласи, Аваз Ўтар номли кўчасида истиқомат қилувчи Гулчеҳра опа Салаева. – Президентимизнинг инсон омилига юксак эътибори боис, менинг узоқ йиллик армоним ушалди. Ўғлим Ботиржон Ражапбоевга Ўзбекистон фуқаролиги паспорти топширилди.

Эҳе, Гулчеҳрахон опа Салаева ўғил невараси Ботиржон Ражапбоевнинг фуқаролик паспортини олиши учун қанча эшикларга бош урди, қанчалаб маъмурлар қабулида бўлди. Жондан азиз қизи Тозагулни  қўшни давлат – Туркманистонда  яшовчи қариндошларидан бирига турмушга беришди. Тақдир экан, Тозагул ўғли Ботиржонни дунёга келтирди-ю ўзи...

Мурғак гўдакни онахон ўз тарбиясига олди. Яхши тарбия кўрган Ботиржон мактабда ўз хулқи, аъло ўқиши, билан устозлари эътиборини тортди. 12 ёшида Нукус шаҳридаги футбол спортига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига ўқишга қабул қилинди. То ушбу ўқув масканини  тугатгунча у таниқли спортчига айланди. Турли спорт мусобақаларида иштирок этиб, ўнлаб медаллар, сертификатлар соҳиби бўлди. Лекин унинг Туркманистон  Республикасида туғилгани боис, Ўзбекистон фуқаролиги паспортига эга бўлиши жуда қийин кечди. Бу жараён узоқ чўзилди. Шу боис, у иқтидорли спортчилар фойдаланиши мумкин бўлган кўплаб имтиёзлардан фойдалана олмади.

– Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Нукус шаҳридаги Халқ қабулхонасига мурожаат қилгандим, тезда эътиборга олишди, – қувончини яшира олмайди Гулчеҳра опа. – Худога шукур, Ботиржон ўғлимга яқинда Президент Фармонига асосан фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди. Халқ дардини тинглаб, муаммоларига елка тутиб, давлат идоралари билан оддий халқ ўртасида меҳр-мурувват, самимият ва инсонийлик муносабатларини ўрнатиб, қалбларда юксак ишонч уйғотган Президентимизга минг раҳмат!

Тенгқурлари фуқаролик паспорти олганларида кўнгли синган бола, неча ойлаб идорама-идора саргардон бўлиб, дили ранжиган она  шодлигига таъриф йўқ.

Халқ дарди билан яшаётган ҳукумат ва ҳукумат идоралари, халқ олдида ҳисоб бераётган маъмурлар, раҳбарлар, депутатлар, эшикларини ланг очиб, халқ ташвишларини енгиллатиш мақсадида турфа мурожаатлар, шикоят ва аризаларни ўрганиб, муаммоларга ечим излаётган мутахассислар, онг-у шуурида адолат, тилларида ҳақиқат, қалбларида покдомонликни зоҳир қилиб, халққа қайишиб турган қонун ҳимоячилари бугун мамлакат бўйлаб адолат, ҳақиқат мезонларидан туриб сўз айтишаётир. Сўзки, ҳазрат Навоий таъбир қилганларидай, халқ кўнглини кўтаргулик, Каъба вайронасини обод қилмоқ даражасида! Демак, Ватанда Адолат, Ҳақиқат  ва Самимият дарахтлари бўй тиклаётир.

Беихтиёр Президентимизнинг баланд минбар аро  сарбаланд янграган ушбу сўзлари дилларда  такрор жаранглайди:

– Ҳаммамизни тарбиялаган, вояга етказган – шу халқ. Барчамизга туз-насиба берган ҳам – шу халқ. Бизга ишонч билдирган, раҳбар қилиб сайлаган ҳам айнан – шу халқ!

Шундай экан,биз биринчи навбатда ким билан мулоқот қилишимиз керак, одамларимиз билан. Ким билан бамаслаҳат иш тутишимиз керак, аввало халқимиз билан.

Шунда халқимиз биздан рози бўлади. Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади. Яратган ҳам биздан рози бўлади!

Перзидентимиз бу ҳақиқатни халқ ҳаётига олиб кирган кун, назаримда, "ярқ” этиб  кўзимиз очилди. Нима учун, қайси эзгуликлар учун яшаётганимиз ва яшашимиз кераклигини англаб етдик. Президентимиз айтмоқчи, ахир халқ – бу Ватандир, Ватан  эса Халқ бошидаги тож, томиридаги қон, жисмидаги жон, мисли эт билан  тирноқ! Ана шу узилмас риштанинг мутаносиблиги – элни, юртни ХАЛҚ ВА МАМЛАКАТни ўстиради, жаҳонда тенгсиз қилади. Демак, ҳар биримизнинг  жисмимиз аро жо бўлган жон аро азизлик Ватанга хос, Халққа хос!

Эл-у Халқ, Ватан омон, истиқлол мангу бўлсин!

Робия ЙЎЛДОШЕВА, журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019