12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:12
Жамият 👁 2,530

“Обод турмуш йили“ янгиликлари

“Обод турмуш йили“ янгиликлари

Маҳаллада озиқ-овқат дўкони

Узоқ йиллар халқ таълими тизимида математика фани ўқитувчиси, юқори малакали услубчи, мактаб директори вазифаларида ишлаб, нафақага чиққан Манғит шаҳрининг Ойбек номли  маҳалласи фаоли Розия Қутлимуродова жамоатдан узилиб, уйида ўтириб қолишни ўзига эп кўрмади. Маҳалладошларига бирон енгиллик яратишни ўйлади. Маҳалла гузарида озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўкон очиб, савдо-сотиқ ишларини йўлга қўйди. Маҳалла аҳлининг кундалик эҳтиёж молларини келтириб, уларнинг, оғирини енгил қилди. Дўконда харидорлар учун яратилган шарт-шароитдан маҳалладошлари мамнун.

 

Мактаб ҳудуди ободонлаштирилди

Янги 2013-2014 ўқув йили учун пухта тараддудни кўриб қўйган 22-сонли умумтаълим мактабида айни кунларда кенг қамровли ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Мактабнинг очиқ стадиони, йўлаклар таъмирланиб, дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Бундан ташқари, мактаб жойлашган ҳудуддаги Манғит-Қипчоқ гузар йўлининг мактаб ҳудудига яқин қисми мактабнинг техник ходимлари томонидан ободонлаштирилди.

Чет тили хонаси жиҳозланди

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлигига қарашли 8-сонли ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида янги ўқув йилига тайёргарлик ишларига бу йил алоҳида аҳамият қаратилди. Айниқса, чет тиллари бўйича фан хоналарини  жиҳозлашда янги инновацион лойиҳаларга кенг ўрин берилди. 2012 йил 10 декабрда қабул қилинган "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мактаб чет тиллар ўқитувчилари учун бу борада дастуриламал бўлмоқда.

- Ўқитувчиларнинг тил ўрганишида услубий ва кўргазмали ўқув қуролларининг ўрни катта, - дейди мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Раъно Давлетова. - Шу боис, чет тили синфхонасини ўзбек ва инглиз тилларидаги суратли плакатлар, савол-жавоблар орқали акс эттирилган суратли лавҳалар билан безатдик.

Чунки бундай усуллар ўқувчиларнинг чет тилини ўрганиш имкониятини янада оширади.

Ўқувчилар касб-ҳунарли бўлишади

"Бўз ёп” ОФЙ ҳудудидаги 10-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларни кейинги узлуксиз касб-ҳунар таълимига жалб қилиш билан қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилгани боис, мактабнинг 51 нафар битирувчи-ўқувчилари янги 2013-2014 ўқув йилида ўзлари танлаган касб-ҳунар йўналишлари бўйича ва академик лицейларда ўқишни давом эттириш имконига эга бўлдилар.

 

"Маҳалла китоби” қўл келмоқда

"Чой кўл” ОФЙ раиси Рашид Йўлдошев раҳбарлигида тез-тез ОФЙ фаоллари билан учрашувлар, "Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти хусусида суҳбатлар ўтказиб, тушунтириш ишлари олиб борилади.

- Учрашувларда йиғин аҳолиси ҳаётига оид муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилади, - дейди диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи Р.Орзибоева. – Бунда бизга "Маҳалла китоби” қўл келмоқда.

 

 

Кун тартибида инсон соғлиги

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва  фуқаролик жамиятининг бошқа  институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ташкил этилган кўрик-танловда "Аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини янада яхшилашда, аҳоли орасида, айниқса ёшларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ОАВларнинг ролини ошириш”  мавзусидаги лойиҳаси билан иштирок этиб, Давлат гранти соҳиби бўлган "Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ушбу лойиҳа асосидаги режавий ишлар ва тадбирларни муваффақиятли бажаришга киришди.

Шу йилнинг 26 июль куни мазкур лойиҳа доирасида Манғит шаҳрининг Беруний маҳалласи аҳолиси, тиббиёт ходимлари, туман хотин-қизлар қўмитаси ходимлари иштирокидаги "Соғлом турмуш тарзи – саломатлигимиз гарови” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Беруний МФЙ раиси Ш.Нуримбетов, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова, туман "Саломатлик” маркази директори Ж.Явқашов, марказ шифокори И.Сарибоев, туман ДСЭНМ шифокори М.Норбоев, туман тиббиёт бирлашмаси туғруқхона бўлими шифокори Ш.Ёқубовалар маҳалла аҳолисини қизиқтирган саволларга жавоб бериш билан бирга, жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда ҳар бир шахснинг тутган ўрни ҳақида қизиқарли суҳбатлар ўтказишди. Лойиҳа мувофиқлаштирувчиси А.Жуманиёзов ва лойиҳа нозири О.Ражабовалар давра суҳбати иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026