ҲАР УЙ ВА ҲАР БИР ИНШООТ БАЙРАМОНА БЕЗАТИЛМОҚДА
Тинч ва осуда юртимизга кўз тегмасин! Йилдан-йилга янада чирой очиб бораётган фаровон юртимизга, аҳил ва одамгарчиликли, меҳмондўст халқимизга фақат тўйлар, байрамлар ярашади.
Ўзбек халқида бир одат бор: тўй ва байрамлар олдидан уйини, ишхонаси ва маҳалласини саранжом-саришта қилиб қўяди.
Бизнинг 30-сонли мактабимизда ҳам мустақиллик байрами арафасида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, кўргазма ташкил этилди, аҳил жамоамиз бу тадбирда иштирок этди.
Кўргазмага туманимиз мутасадди раҳбарлари, таълим муассасалари директорлари ва кенг жамоатчилик ташриф буюриб, мавжуд камчиликлар ва ютуқлар ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Бундай байрамолди кўргазмалар айни кунларда туманимиздаги барча идора ва ташкилотларда, маҳаллаларда навбатма-навбат давом этмоқда. Бу эса Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтамоқда. Хуллас, юртимизнинг жонкуяр халқи ташаббуси билан диёримиз ҳуснига-ҳусн қўшиб турган кўркам бинолар, уйлар улкан шодиёнага муносиб безатилмоқда.
Дилноза ФАЙЗУЛЛАЕВА,
30-сонли мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.
(Фото - https://www.gazeta.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶