17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 16:16
Жамият 👁 4,623

ДЕПУТАТ ХАЛҚ ВАКИЛИ БЎЛА ОЛАЯПТИ(МИ?)

ДЕПУТАТ ХАЛҚ ВАКИЛИ БЎЛА ОЛАЯПТИ(МИ?)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказган видеоселектор йиғилишидаги "Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” мавзусидаги маърузасини жуда катта эътибор ва кучли ҳаяжон билан эшитиб ўтирдим. Чунки ўзим ҳам Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партиясидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида депутатман. Бир ҳудуддан кетма кет икки маротаба сайланиш бахтига эришганман. Гарчи ўзим сайланган округ ҳудудидаги ҳар бир маҳаллани, деярли ҳар бир хонадонни, шу ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларини – умуман пасту баландини яхши билсамда, тез-тез мулоқот қилиб турган бўлсамда, лекин шу ерда яшовчи аҳолининг турмуш даражасини янада ошириш, улар ўртасида кичик бизнес ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ёшларнинг дунёқараши ва қизиқишлари билан шуғулланиш, улар ўртасида турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш каби ишларни тўлақонли бажара олмаётганимни тушундим. Энг муҳими, сиёсий партия аъзоси ва депутат сифатида ўз ваколатимдан етарлича фойдалана олаяпманми ва менга қўйилган талабларни  уддалай олаяпманми, деган саволни бугун ўзимга ўзим бераяпман. Маълумки, мамлакатимизда бугунги кунда 4 та сиёсий партия мавжуд. Улар ўзларининг устави ва ҳаракат дастурига эга. Гарчи нодавлат нотижорат ташкилоти бўлса ҳам ҳокимият учун курашиш ҳуқуқи қонун билан сиёсий партияларга берилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасида "Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларни қўлга киритган бир неча сиёсий партиялар томонидан таклиф этилади” деб белгиланган. Мана – мамлакатимизда сиёсий партияларга қандай куч ва ваколат берилган!   Қонун чиқариш ва уларга ўзгартиришлар киритиш, қонунлар ижроси устидан парламент назоратини ўрнатиш, ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳисоботини эшитиш ва яна бир қанча ваколатларни санашимиз мумкин.

Хўш бу ваколатлардан сиёсий партиялар қандай фойдаланаяпти? Давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партия сифатидаги ўз ўрнини топа олдими? Депутат халқ вакили сифатида одамларнинг дарду ташвишини енгиллаштириш, улар учун қулай шарт-шароит яратишга кўмаклашиш борасида ўзига қонун билан юклатилган вазифаларни қай даражда бажармоқда? Халқ  депутатга ва у орқали сиёсий партияларга ижобий баҳо бераяптими? Бу саволларни яна давом эттиришимиз мумкин. Афсуски, уларнинг барчасига ҳам  ижобий жавоб беролмаймиз.

Муҳтарам Президентимиз ўз маърузаларида мана шу аччиқ ҳақиқатни "мудраб ётган” партиялар ва улардан сайланган депутатлар кўз олдида намоён қилиб берди.  Дарҳақиқат депутат қачон том маънода халқ вакилига айланади, қачонки ўзини сайлаган, унга ишонган халқ номидан иш кўра олсагина ишончга сазовор бўлади.

 Шу маънода ўзим аъзо бўлган "Миллий тикланиш” демократик партиясининг сайловолди платформасида назарда тутилган кўпгина йўналишларни амалга оширишда оқсаб қолаётганимизни сезиб, жуда хижолат тортдим.

Президентимизнинг мазкур маърузалари сиёсий партиялар ҳаётида тарихий бурилиш ясашга асос бўлади, десам ҳеч муболаға эмас.  Агар биз ўз олдимизга мақсадни ва вазифани тўғри қўя билсак, кейин шу вазифаларнинг тўлақонли ижросини таъминлай олсак ва бунга бизни сайлаган сайловчиларимизни ишонтира билсак, партиямиз ўзининг тарихий миссиясини бажарган бўлади.

Ҳеч муболағасиз айтиш керакки, Ўзбекистоннинг бугунги шиддати кўпгина давлатларнинг, ҳаттоки ривожланган давлатларнинг ва нуфузли халқаро ташкилотларнинг ҳам диққат-эътиборини ўзига қаратиб, жаҳон кўз ўнгида юртимизнинг жозибадорлигини оширмоқда.

"Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида” ги Қарорнинг мазмун-моҳиятини муҳокама қилиб кўриб, юртимизда туризмни ривожлантиришда ҳали очилмаган жуда катта имкониятлар борлигини, жумладан Қорақалпоғистон Республикасида, Амударё туманида ҳам бу имкониятлар тўла ишга солинмаганлиги ва бунда партиянинг роли сезилмаётганилигини тушундим.

Биргина мисол: қадимий ва навқирон Чилпиқ эсдалиги. Бу ерга йўл усти кўпдан кўп сайёҳлар келиб кетаётганлигига гувоҳ бўлиб турибмизу, лекин машҳур тарихий обидани туризм йўналишига қўшиш, у ерда туристик база яратиш йўлида ҳеч қандай ҳаракатлар бошлангани йўқ. Бу ерда бизнинг вазифамиз қизқувчан яхши бир тадбиркорни топиб, унга кўмаклашиб, эсдалик атрофида камида 4-5 та ўтов тикиб, уни қадимий миллий анъаналарга мос равишда безатиб, туристлар учун қулайликлар яратиб, уларнинг эътиборини тортадиган яна қандай тадбирлар бўлса амалга оширишга туртки бўлиш ва кўмаклашиш, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда бу ерни туризм йўналишига қўшиш, яхши таржимон топиш каби ишларни амалга ошириш лозим бўлади. Энг муҳими бу ерда яна бир неча иш ўрни яратилади.

Ёшлар онгида миллий ғурур туйғусини шакллантиришда бой маданий ва маънавий тарихимизни билиш, уни асраб-авайлаш жуда катта ўрин тутади. Миллий ғурури, маънавияти тарбияланган инсонни ҳар қандай зарарли ғоявий таъсирлар ўз домига илинтира олмайди.  Бу борада Президентимизнинг "Партиялар фуқароларимиз, айниқса, ёшларимизнинг ғоявий, мафкуравий эҳтиёжларини қондириши шарт. Агар партиялар бунга эришолмаса, бу бўшлиқни ғараз ниятли кучлар тўлдиришга ҳаракат қилиши шубҳасиз. Айрим ҳолларда тўлдиряпти ҳам – буни яширишнинг ҳожати йўқ” деган сўзлари "Миллий тикланиш” демократик партияси "Ёшлар қаноти”нинг янада фаол ишлаши учун асос бўлишига шубҳа йўқ.  

"Миллий тикланиш” демократик партиясининг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифларидан келиб чиқиб, депутатлик фаолиятимизни танқидий баҳолаб, елкамизда юксак масъулият ва жавобгарликни ҳис этган ҳолда келгуси вазифаларимизни белгилаб олиб, уларни тўлақонли бажара олсак – халқимизнинг давлатдан розилигини, эртанги кунга ишончини оширишга ўзимизнинг ҳиссамизни қўшган бўламиз. 

Марям АҲМЕДОВА,

туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати.

(Фото - darakchi.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026