12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:22
Адабиёт 👁 6,275

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

УМР – ДАРЁ

Мен умрни ўхшатдим оқар дарёга,

Жилға бўлиб бошланар аслида ҳаёт.

Энг гўзал манзилим – ёшлик мавжида,

Шошилиб-энтикиб етдим вояга.

 

Оёғим баъзида ерга тегади,

Баъзида тегмайин елиб бораман.

Ёшлигим шуури қаерда қолди,

Мен шуни билолмай доғда қоламан.

 

Ўтган йўлларимга қайрилиб боқсам,

Жуда олисларда қолиб кетибди.

Қанчалик соғинмай, қанчалик куймай,

Чеҳрам гўзаллигин олиб кетибди.

 

Умрим ўтаяпти сув каби оқиб,

Орзулар кўп эди, дилда армонлар.

Мен унга етишиб, эришиб бўлмай,

Ўтиб кетган экан қанча давронлар.

 

Гар соғиниб боқсам, узоқ ўтмишга,

Кўзим илғай олмас унинг изларин.

Оқлар ҳам оралаб майин сочимга,

Хира тортган бугун чарос кўзларим.

 

Гар биз истасак, истамасак-да,

Босиб бораверар кексалик тоши.

Ёшлигим хотирлаб, гўзал ёшлигим,

Шашқатор бўлади кўзимнинг ёши.

 

Эсимда: талабалик даврлар эди,

Тошкент оқшоми гўзал ва сокин.

Хушчақчақ кулардик дўстларимиз-ла,

Орзулар бир олам, қалбларда ҳоким.

 

Дўстларим шўх эди, қалби беғубор,

Бири Қашқа, бири Сурхон дилбанди.

Сўлим Фарғонадан эди Зулхумор,

Мен эса Амунинг шўх бир фарзанди.

 

Баримиз шўх-шаддод, бахтиёр эдик,

Дунёда ўзимиз тенгсиз сезардик.

Кўчалар гувоҳдир, хиёбон гувоҳ,

Гўёки жаннатнинг боғин кезардик.

 

Мана, йиллар ўтди, шафқатсиз оқим,

Мени узоқларга оқизиб кетди.

Минг афсус, бетакрор, гўзал ёшлигим.

Тўлқинлар қаърида йўқолиб кетди.

Мен умрим ўхшатдим оқар дарёга...

Гулойим Айтбоева,

Мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.

 

Иқбол тонги

Яна чиқдим саҳар тонгни кўрмоқ-чун,

Нетай, ахир тонгни беадад севсам.

Ҳатто дош беролмас аллалаган тун,

Кўзларим уйқуни итқитар, юмсам.

Сокин тун бағрида ухлар бадиият,

Мангу қонун шарҳин қадрлаб, қўллаб.

Тонг – меҳмон, мен – мезбон қўлим кўксимда,

Шукр тўнин кийдим саломим йўллаб.

Ҳув ана, кўринар чақнаб тонг, юлдуз,

Уфқнинг бошида ёрқин тож бўлиб.

Тароқнинг тишидай нурлар таралиб,

Янги тонг отмоқда иқболга тўлиб.

Зулфия ОЛЛОЁРОВА.

 

Отам сўзлари

Отам сўзларига ҳайрон бўлардим,

Нонга зор бўлганмиз баъзан, десалар.

Нон тишлаб кўнглим зил, вайрон бўлардим,

Шукур, нон кўпайди, арзон, десалар.

 

Гулдираб кетганда тунми, тонг само,

Қитъа, юрт, элларда хавф зарбин сезиб.

Муҳтожлик азобин тотмай жон, аммо,

Муҳтожлик ноласин эшитдим тўзиб.

 

Дастурхон устида ризқим бор бўлса,

Буғдойзор шовуллаб турса беором.

Болалар оч бўлса, ерда хор ўлса,

Қандоқ томоғимдан ўтади таом.

 

Эртангни ўйлайман чўчиб дафъатан,

Бутун бўлармикан дунё, насибанг?..

Чинорой ЎРИНБОЕВА.

 

Бахтли юрт фарзандлари

Эй, менинг болажон, меҳмондўст ўлкам,

Боғ-у чаманлари шунчалар кўркам.

Сенга содиқ бўлиш бизнинг бурчимиз,

Бағрингда бахтлидир ҳар бир ўғил-қиз.

Мусаффо осмон-у, зилол сувларинг,

Кўм-кўк адирлар-у, баланд тоғларинг.

Сени дилдан ҳис қилиб, кўзлар қувонар,

Қучоғингда барча шод-хуррам яшар.

Гулларга бой, гўзал Наманган шаҳринг,

Фарғона, Андижон, Самарқандларда.

Боболарим қурган зўр биноларинг,

Сенинг номинг ўчмас мангу дилларда.

Мустақилсан, бутун дунё тан олди сени,

Мен ҳам сенинг бағрингдаги фарзандинг.

Кўкларга кўтараман байроғинг, албат,

Мадҳингни баралла куйлар Инобат.

 Инобат Одилбоева, Манғит иқтисодиёт коллежи ўқувчиси.

 

Ҳаёт, менга тегма...

Мен ҳали гўдакман, жуда ҳам ёшман,

Ҳаёт, менга тегма, синовингни қўй.

Мен ҳали тошларга тегмаган бошман,

Ҳаёт, менга тегма, ўйинларинг қўй.

 

Сабрим йўқ азобга, қийноқларга ҳеч,

Бахтни ҳам, дардни ҳам тушунмайман мен.

Сен нечун қийнайсан мени эрта кеч,

Ҳаёт, асло тегма, чидолмайман мен.

 

Онамнинг бағридан ҳали кетгим йўқ,

Қалбида қувонч-ла, яшасам дейман.

Мен яшаб ўтайин сендан кўнглим тўқ,

Шу ҳаёт маъносин англасам дейман.

 

Қанийди, яшасанг бир умр бахтли,

Ҳеч ким азоб бермаса, бўлсанг бахтиёр.

Қанийди, бўлолсанг вафоли, аҳдли,

Худо ҳам етказса энг вафоли ёр.

 

Ҳаёт, менга тегма, синовингни қўй,

Инсонлар қувончин кўриб, завққа тўй.

Дилдора РАЖАБОВА,

Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

 

Хулоса

(Хиёнаткорга)

Олислардан туриб қилма хулоса!

Дуч келган инсон-ла этма муроса!

Гап тегса, ўзни этма мудофаа,

Ифорсиз гул билан бир бор яшаб кўр!

 

Хиёнаткор кимсага айтар сўзим йўқ,

Мен уни кўришга кўрар кўзим йўқ.

Қалбимга отгандир тақдир камон ўқ –

Ифорсиз гул билан бир бор яшаб кўр!

 

Ҳолимни кўрибсан, шукрингни айла,

Сўзларим ботмасин, фикрингни айла.

Яхшими, ёмонми, йўлингни англа,

Ифорсиз гул билан бир бор яшаб кўр!

 

Шунда чиқарасан қатъий хулоса:

«Гарчи гул бўлса-да, мисли алаф-а?»

Юзингни бурганча энг сўнгги дафъа,

Майин ифорларга бағринг очиб кўр!

Мақсуд Раҳматуллаев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026