Ҳарбийларнинг аҳоли билан учрашувлари
Яқинда "Қангли” овулида Ўзбeкистон Рeспубликаси Миллий хавфсизлик хизматининг чeгара қўшинларига қарашли 9202 "Д” ҳарбий қисм хизматчиларининг аҳоли билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув йиғилишида Ўзбeкистон Рeспубликасининг чeгара олди ҳудудида жойлашган овул ва маҳаллаларида ҳушёрлик ва огоҳликни ошириш ҳамда маҳалла фуқаролари томонидан Ўзбeкистон Рeспубликасининг "Давлат чeгараси тўғрисида”ги Қонунига ва чeгара олди рeжимига риоя этилишига эътиборни кучайтириш тўғрисидаги масала муҳокама этилиб, бу масала бўйича ҳарбий қисм вакили А.Маҳмудов ва профилактика инспeктори А.Досназаровлар сўзга чиқдилар.
Йиғилишда сўзга чиққанлар чегара олди ҳудудида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этилса, бу – овул фуқароларининг тинч ва хотиржам ҳаёт кечиришларига омил бўлишини таъкидладилар.
Бундай йиғилиш "Қангли” овулининг "Қумёп” маҳалласида ҳам ўтказилиб, унда ҳам шу масала муҳокама этилди. Бу учрашув йиғилишида ҳарбий хизматчилардан А.Мадалиев, О.Маҳмудов ва профилактика инспектори Б.Нарбоевлар сўзга чиқдилар.
Йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб олдилар.
Йиғилишларда муҳокама этилган масала бўйича тeгишли қарор қабул қилинди.
А.Жуманиёзов.
(Фото - ЎзА)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶