БУРЧ ВА МАСЪУЛИЯТ
Мен туман Кенгаши депутати, халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси аъзоси сифатида доимий комиссия фаолиятида иштирок қилиб келаман.
Доимий комиссиямиз фаолиятига доир масалалар бўйича амалга ошириладиган ишлар режасига мувофиқ комиссия аъзолари учун вазифалар белгиланган бўлиб, биз бу вазифаларни ўз вақтида бажаришга катта эътибор берамиз. Жойларда сайловчилар билан учрашувлар пайтида аҳолини мамлакатимизда ва туманимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижаларидан хабардор қилиб бораяпмиз. Шу билан биргаликда биз тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида бу борадаги қонун ва қарорлар юзасидан кенг миқёсда тушунтириш ишларини ҳам амалга ошираяпмиз.
Мен ўз сайлов округим ҳудудидаги "Қайровул”, "Кўкчи” ва "Уйшин” маҳаллаларида яшаётган ва меҳнат қилаётган кишилар билан ўтказилаётган учрашув тадбирларида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти, мақсади ва аҳамияти ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб боряпман.
Шу билан биргаликда биз депутатлар "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да халқнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, одамларни қизиқтираётган масалалар ва мавжуд муаммоларни ўрганиб бораяпмиз. Аҳолининг турмуш шароити билан яқиндан танишиб, ҳар бир маҳалла ва хонадоннинг ўзига хос ижтимоий-маънавий муҳити, ҳудудга хос ютуқ ва камчиликлар, муаммоларни ҳал қилишда амалий ёрдамлар бермоқдамиз.
Биз депутатлар аҳоли орасида, ёшлар ўртасида, давлатимиз Қонунлари, Президентимиз Фармонлари ва Қарорлари, шунингдек, ҳуқуматимиз қарор ва кўрсатмаларини кенг тарғиб қилишни ўз бурчимиз, деб биламиз.
Сатбой Наметов,
халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶