21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 19:41
Фан ва таълим 👁 3,911

ЁЗ – СОЗ ЎТСИН, ДЕСАНГИЗ...

ЁЗ – СОЗ ЎТСИН, ДЕСАНГИЗ...

Мана, 2016-2017 ўқув йили ҳам якунланиб, болалар ёзги таътилга чиқишди. Ҳамма ота-она фарзандини оромгоҳга жўната олмайди, қолаверса, таътил даври 3 ой бўлгани  ҳолда оромгоҳларда бола 10-15 кун дам олиши мумкин, қолган вақт эса ота-она бағрида бўлади.

Бундай пайтда нималарга эътибор бериш керак?

Аввало, болангизнинг тўғри овқатланиши ва дам олишини ташкил қилинг!

Албатта, 9 ой мактабда дарслар, турли хил маълумотлар олиш билан машғул бўлган мия ва тана чарчаши табиий. Шунинг учун боланинг дармондориларга бой, қувватбахш таомлар билан тўғри овқатланишига эътибор беринг.

Бундай таомлар билан овқатланган бола ота-онаси ва яқинларининг меҳрини яхши ҳис қилади ва ҳар хил руҳий жараёнлардан осон ўта олади.

Фарзандингизнинг ўртоқлари билан қизиқинг!

Албатта, боланинг дўсти бўлгани яхши, чунки бола ўзига доир янгиликларни кўпинча ўртоғи, тенгдоши билан баҳам кўргиси, унга мақтангиси, ё унга ичидаги сирларини айтгиси келади. Лекин нотўғри танланган дўст ёки дугона унинг мактабда ҳам, уйда ҳам, бошқа жойда ҳам кўнгилсизликларга учрашига сабаб бўлиши мумкин.

Қолаверса, баъзан боласи билан масофа сақлайдиган, у билан сирлашмайдиган оилаларда бола ўз ўртоғининг маслаҳатларига суяниб, муаммоларига ечим топмоқчи бўлади. Ўз фикрига эга бўлмаган бола етакчиликни ўз қўлига олган тенгдоши таъсирига тез берилади.

Албатта, болангизнинг қизиқишлари ва фойдали меҳнат билан шуғулланишига шароит яратинг!

Болалар одатда қизиқувчан бўлади, лекин уларнинг қизиқишларига эътибор берилмаса ёки уларни рўёбга чиқаришга имкон яратилмаса, қизиқишлар тез сўнади. Қизиқишлари сўнган бола лоқайд, бепарво бўлиб боради, унда бемеҳрлик пайдо бўла бошлайди. Таълим муассасалари, "Баркамол авлод” болалар марказида ташкил  қилинган турли тўгараклар, танловларда қатнашишларига шароит ҳозирланг. Унинг кичкина ютуғини ҳам эътиборсиз қолдирманг, мақтаб қўйинг, бағрингизга босиб, уни янги ютуқларга руҳлантиринг. Имкон бўлса, томорқада ишлаш, уй ҳайвонларини ёки гулларни парвариш қилиш, укасига қараш, дўконга бориб келиш каби оила учун ҳам, бола учун ҳам фойдали бўлган меҳнатни уюштиринг. Лекин бола меҳнатидан фақат пул, ёки манфаат топиш учун фойдаланманг, бу ҳақда ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар борлигини унутманг.

Телевизор кўришини   чекланг!

Бугун муттасил телевизор қаршисида ўтирган бола ўқиш даврида олган билимларини тез унутади.

Компьютер ва телефондан фойдаланишини назорат қилинг!

Тараққиёт асри ҳисобланган даврда яшаяпмиз. Бугун баъзи ота-оналар кимлигини кўрсатиб қўйиш ёки боласининг ҳеч кимдан кам эмаслигини исботлаш мақсадида уларга қимматбаҳо телефон ёки компьютер, планшетлар олиб беришмоқда. Узоқ вақт компьютер қошида ўтириб, турли хил ўйинлар ўйнаган боланинг фикрлаш қобилияти сусайиб кетади. Икки соат компьютерда ўтирган боланинг мияси торайиб, маълумотларни қабул қила олмайди, демак, бола учун янги билимлар эшиги ёпилади. Телефон эса дарслардан, ҳаётдаги асосий мақсад – билим олишга бўлган эътибордан чалғитувчи воситадир. Бугун ёш йигит-қизлар ҳаёти билан боғлиқ баъзи муаммоларнинг келиб чиқишига, айрим ёшларимизнинг ҳар хил зарарли оқимлар таъсирига тушиб қолаётганлигига ҳам компьютер ва телефонлар, ижтимоий тармоқлар сабаб бўлмоқда. Айниқса, ота-оналар "Кўк кит” ўйинининг зарарли оқибатлари, бу ўйин охири ўсмирлар ўз жонига қасд қилиш билан тугаётганлигини билиб қўйганлари, ўз фарзандларини ижтимоий хатарлардан омон сақлаганлари маъқул.

Фарзандингиз ҳаётини муҳофаза қилишни

унутманг!

Ёзда болалар бўш вақтини турли хил ўйинлар ўйнаш, чўмилиш, сайр қилиш, қариндошлариникига меҳмонга бориш билан ўтказади. Кўпинча эрталаб ва кечқурунлари Манғит-Гурлан гузар йўлида велопойга ўйнаётган болаларга кўзимиз тушади. Болангизга велосипедларни махсус йўлакчаларда ёки спорт майдончаларида ҳайдаш кераклигини уқтиринг.

Уларни сув ҳавзаларида чўмилишга, яхшиси, ўзингиз олиб боринг. Албатта, сув ҳавзасининг турли хил дарахт томирлари, шиша синиқлари, сув ости тошларидан холи эканлигига ишонч ҳосил қилинг.

Энг муҳими эса фарзандингизни китобни севишга ва қадрлашга ўргатинг!

Мустақил мутолаа боланинг дунёқарашини шакллантиради, бола ўқиган асарини мулоҳаза қилади, ҳаётий муаммоларни тушунишга уринади. Китоб боланинг ёшига мос келишига эътибор беринг, у билан китоблар ҳақида суҳбатлашинг, унинг фикрларини қўллаб-қувватланг ва инобатга олинг.

Кўпинча балоғат ёшидаги ўсмирларнинг ўйин орасида сўкиниш ёки кўча жаргонларини ишлатишига гувоҳ бўламиз. Ота-оналарга ўзларининг феъл-атворидаги тарбиясизлик фарзандларида такрорланишини эслатиб қўйишни истардим.

Ўзингиз уйда чиройли муомалани йўлга қўйсангиз, фарзандингиз ҳам Сиздан ўрнак олишини унутманг.

Фарзандингизни табиат қўйнига, боғ ва хиёбонларга олиб чиқинг!

Кўпинча шаҳарда ўсган болалар хонанишин бўлади. Улар табиат гўзалликларини кўриб, ҳайратланади, улардан завқ олади. Болага инсон табиатнинг бир бўлаги  эканлигини, атроф-муҳитни, сув ҳавзаларини ифлос қилиш ўзимизга ҳам зарар келтиришини, обод ва ораста яшаш инсоннинг ижобий хислатлари эканлигини, табиий ресурслардан тежаб-тергаб фойдаланиш зарурлиги табиат бағрида ҳикоя қилиб берилса, у бола шуурига тез сингади.

Оилавий байрам

уюштиринг!

Баъзан болалар одамови, тортинчоқ бўладилар. Ўсмир ёшидаги йигит-қизларда турли физиологик жараёнлар бошланади. Ўсмир ўзидаги ўзгаришлар сабабини тушунмай, серзарда, асабий бўлиб қолади. Агар Сиз оилавий байрамлар ташкил қилиб, ёш фарзандларингизга тез-тез ўз меҳрингизни билдириб турсангиз, ўсмир ёлғиз эмаслигини, кимларгадир кераклигини ҳис қилади. Бу эса унинг ўзига бўлган ишончни орттиради. Манманлик ва дабдабадан қочинг, боланинг эркаланиб кетишига йўл қўйманг.

Жазо усуллари ҳақида ўйлаб кўринг!

Баъзан ота-оналар ўз фарзандлари хато қилиб қўйса, уларни уриш, сўкиш каби усуллар билан жазолайдилар. "Фалон нарса олиб бермоқчи эдим, энди йўқ”,  деб уларга заҳрини сочадилар. Агар болага хатосининг оқибатлари тушунтирилса, таҳлил қилинса, бола бу хатони такрорламаслиги аниқ. Калтак еган ёки сўкиш эшитган бола аламзада бўлади, у ўз ҳаракати оқибатларини ўйламайди. Ота-оналар бировдан айб ахтармай, боласини "ҳайвон”, "эшшак”, деб ҳақорат қилиш ўрнига хатонинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилсалар, муаммога осон ечим топилади.

Оиламизда биз хато қилиб қўйсак, отам ҳеч қачон урушиб, сўкмас, оғзидан ёмон сўз чиқмасди. Отам бирор ерни чопиқ қилиш ёки маълум жойни тозалаш каби қўшимча ишлар топширар, биз эса уйқудан кечиб, эрталаб мактаб вақтигача топширилган ишни бажарардик.

Албатта, ҳар бир ота-она ўз фарзандининг камолини кўришни, боласининг бошқалардан кам бўлмаслигини истайди. Шундай экан, фарзанд тарбиясини оилангиздаги энг муҳим вазифа деб билинг. Ана шунда қариганингизда тинч, осойишта ва фаровон умр кечирасиз. Бу эса ўз қўлингизда, азиз ота-оналар!

Санобар ХЎЖАМУРОДОВА, 40-сонли мактаб директори, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

(Фото - ЎзА)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026