ХАВФЛИ КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ОЛДИ ОЛИНАДИ
19 июнь куни туман ҳокимлигининг фавқулодда эпидемияга қарши кураш комиссияси мажлиси бўлиб, унда "Амударё туманида Қрим-Конго геморрагик иситма ва куйдирги касалликлари бўйича эпидемик ва эпизоотик вазият ҳамда бу касалликларнинг олдини олиш борасида кечиктириб бўлмайдиган профилактик чора-тадбирлар тўғрисида”ги масала муҳокама этилди.
Мажлисда туман ҳокими С.Йўлдашев, Қорақалпоғистон Республикаси ФФВ Бошқармаси ходими Б.Абдуғаниев, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария бошқармаси ходими А.Жумамуротов, Қорақалпоғистон Республикаси ДСЭНМ ходими И.Бойназаров, комиссия аъзолари, тегишли корхона ҳамда ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этдилар.
Мажлисда сўзга чиққан раҳбарлар ҳамда мутахассисларнинг фикр ва мулоҳазаларига асосан Қрим-Конго геморрагик иситма ва куйдирги касалликлари тарқалишининг олдини олиш юзасидан барча чора-тадбирларни белгилаш, бу масала бўйича тегишли соҳа ходимларининг масъулиятини ошириш ва санитария-тарғибот ишларини кучайтириш юзасидан қарор қабул қилинди.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶