12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:01
Саломатлик 👁 4,280

ГИЁҲВАНДЛИК – ИНСОН ҲАЁТИНИНГ КУШАНДАСИ

ГИЁҲВАНДЛИК – ИНСОН ҲАЁТИНИНГ КУШАНДАСИ

Гиёҳвандлик – инсон саломатлиги ва унинг тақдири ҳамда жамият учун энг хавфли одат ҳисобланади.

Ҳар бир гиёҳванд ўз хоҳиш-иродаси билан ёки ўзига боғлиқ бўлмаган холда, ўзининг кайфиятини кўтариш, эмоционал ҳолатини яхшилаш учун гиёҳванд моддага хаддан ташқари кучли эҳтиёж сезади. Гиёҳванд моддаларни дастлабки пайтда истеъмол қилишдан мақсад, одамларнинг ўзларини безовта қилаётган ҳислардан – чарчоқлик ва ҳаётдан қониқмаслик, шунингдек руҳий қашшоқлик каби ҳиссиётлар исканжасидан вақтинчалик бўлса ҳам қутилишдир.

Умуман олганда, ҳар бир инсон ўз ҳаётидан қониқиш ҳосил қилиб, ижобий сезгилар оғушида яшашга интилиши тушунарли ва табиий ҳолдир. Бироқ бундай ижобий ҳиссиётларни сезишга интилиш, қониқиш ҳосил қилиш, ҳаётда осонликча эришиб бўлмайдиган, катта ҳажмдаги, мураккаб ишларни бажариш билан боғлиқ тинимсиз меҳнат қилишни талаб этадиган жараёндир. Ҳаётда ҳамма ҳам бирдек бундай шарафга муяссар бўлолмайди. Оқибатда ўз иродасини бошқара олмайдиган айрим кишилар ҳаётдан қониқиш ҳосил қилиш, ширин хаёллар оғушида яшашнинг осон йўлини ахтарадилар. Бу йўл – гиёҳвандликка ружу қўйиш йўлидир.

Гиёҳвандликка олиб келувчи омиллар қаторида айрим одамларга хос иродасизлик, шунингдек ўзининг нуқсонли табиати, қобилиятсизлиги туфайли одамлар ўртасида мулоқот ўрната олмаслик каби салбий таъсирлардан қутилишга интилиш сингари ҳолатларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Ўсмирларда эса гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчи катталарга тақлид қилишга мойиллик, гиёҳванд моддаларнинг «мўъжизали таъсири»га ишонувчанлик, кўпчиликнинг иродасига сўзсиз бўйсуниш каби хусусиятлар, уларнинг ушбу оғу тузоғига тушиб қолишига сабаб бўлади. Гиёҳвандлар наркотик моддаларга дастлаб руҳан, сўнгра жисмонан боғланиб қоладилар. Руҳий боғланиш деганда, инсоннинг гиёҳванд моддалар таъсирида дастлаб ҳис этган, ёқимли сезги ва кечинмаларини яна қайтадан ҳис этишга интилиш тушунилади. Ана шу дастлабки босқичдаёқ, организмнинг талабини у ёки бу сабабларга кўра қондира олмаслик, бемор кайфиятининг бузилиши, яъни депрессия ҳолатини келтириб чиқаради ва унда наркотик моддага боғланиш пайдо бўла бошлайди. Бу босқичда невроз аломатлари кўзга ташланиб, жаҳлнинг тез чиқиши, чарчаш, фикрнинг тарқоқлиги, сезувчанликнинг ортиши, вегетатив асаб тизими фаолияти бузилиш белгилари пайдо бўлади.

Гиёҳванд моддаларни муттасил истеъмол қилиш инсон шахсини қашшоқлаштиради, иродасини бўшаштиради, меҳнат қилиш қобилиятини пасайтиради. Гиёҳванд моддалар таъсирида асаб тизими ҳужайралари ҳалок бўлади, организмнинг иммун ҳимоя хусусияти пасаяди, хавфли ўсмалар (рак) ўсиши фаоллашади, инсон умри қисқаради. Бундай одамлар бевақт ўлимга маҳкумдирлар.

Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш инсон шахсининг емирилишига олиб келади, шахснинг жамият билан алоқаси бузилиб, турмушда ва жамиятда ахлоқий нопокликларга йўл қўяди, жиноятларнинг ўсишига сабабчи бўлади. Гиёҳвандлик – ўта хавфли касаллик бўлган ОИТС (СПИД) касаллигини тарқатувчи асосий манбаадир. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар жамият учун ҳам, ўз шахси учун ҳам «мен»и йўқотилган, деб ҳисобланади. Бундайларнинг келажаги йўқ.

Гиёҳвандликка қарши кураш: гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни ман этиш, таркибида гиёҳванд моддалари бўлган ўсимлик турларини ўстиришни таъқиқлаш, гиёҳвандларни ўз вақтида аниқлаш ишига кенг жамоатчиликни жалб қилиш, давлат чегаралари орқали гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга тўсиқ яратиш, гиёҳвандларни даволаш каби чора-тадбирларни амалга ошириш йўли билан олиб борилади.

Энг муҳими, гиёҳвандлик – умр заволи эканини ҳар ким англаб етиши лозим. Шундагина бу иллатнинг олди олинади.

О.ҲАЛИМОВ,  туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди.

(Фото - http://uchquduq-gazeta.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026