ҒАЛЛАЗОРДА ЁНҒИН ЧИҚМАСИН, ДЕСАНГИЗ...
Ҳадемай ғалла ўрим-йиғими бошланади. Ушбу мавсум раҳбардан тортиб оддий деҳқонгача бу ишга катта масъулият билан ёндашишни талаб этади. Етиштирилган ҳосилни уюшқоқлик билан йиғиштириб олишда кўриладиган ташкилий чора-тадбирга доир қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида ўрим-йиғим ишларида қатнашадиган комбайн ва ёрдамчи техникалар ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилиб, камчиликлар бартараф этилмоқда. Шундай бўлса-да, ғаллазорларда ёнғин юзага келишининг олдини олиш учун бир қатор қоидаларга риоя этиш зарур бўлади:
– катта йўл ва дала йўлларига яқин жойлардаги ғалла майдони четидан 8 метрер шудгорланади. Ғаллазорлар орқали ўтадиган дала йўллари ғалла ўриб олингунча ёпиб қўйилади;
– бевосита ғалла майдонларининг ўзида ҳаракатланаётган техникалар, транспорт воситаларининг учқун ўчиргичлари созлиги текшириб кўрилгандан кейингина далага киришга рухсат берилади ва мавсум давомида уларнинг созлиги назорат қилиб борилади;
– ғаллазор атрофида болаларнинг мол боқиши, ўйнаши ва далага кириши, ғалладан бўшаган майдонларда олов ёқиш тақиқланади. Майдонларни тозалаш фақат шудгорлаш орқали амалга оширилиши ва буни жойлардаги мутасадди раҳбарлар назорат қилиб боришлари талаб этилади;
– мавсум бошланишидан олдин комбайннинг ўзида иккита ёнғин ўчиргич, тўртта белкурак, олтита супурги, 2Х2 метр ҳажмли кигиз ёки брезент, 40-100 литрсиғимдаги сув идиши, иккита челак бўлиши, ғаллазор четида эса омочли ҳайдов трактори шай туриши керак;
– хирмон ҳудудидаги ёнғинга қарши қалқонларнинг ҳар бирида бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан камида иккита белкурак, металл илгак, болта ва қумли қути ўрин олиши лозим.
Юқорида қайд этилган талаблар ғалла ҳосили, бошқача айтганда, дастурхондаги нонимизни ёнғин офатидан сақлаб қолишда муҳим омиллар ҳисобланади.
Ҳамро МАТЁҚУБОВ, туман ИИБ ЁХБ бошлиғи, майор.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶