12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:21
Жамият 👁 2,107

Обод турмуш йили янгиликлари

Обод турмуш йили янгиликлари

Эътибор ва олқиш олиб

Шу йилнинг 14-15 июль кунлари Тошкент шаҳрининг энг файзли масканларидан бири – Миллий боғда бўлиб ўтган ўзбек миллий дорбозлар гуруҳи, анъанавий цирк санъати ва ҳаваскор қўғирчоқ театрларининг анъанавий республика кўрик-фестивалида Қорақалпоғистон Республикаси номидан туманимиздан чиққан машҳур дарбоз Тўрабой Ешчанов раҳбарлигидаги "Жайҳун” сим-дор гуруҳи иштирок этиб, минглаб томошабинлар ва кўрик-фестиваль ташкилотчиларининг эътибор ва олқишларига сазовор бўлишди. Тўрабой дорбоз раҳбарлигидаги гуруҳ аъзолари – дорбозлар Каримбой Бобожонов, Жавлонбек Тўраев ва акробатика санъати устаси Рашиджон Султоновлар томонидан моҳирлик билан ижро этилган дорбозлик ва акробатика ўйинлари юқори баҳоланиб "Жайҳун” сим-дор гуруҳи Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар Республика илмий услубият марказининг Фахрий Диплом билан тақдирланишди.

 

Маърифат ва зиё улашиб

"Ўз Давкитоб савдо таъминоти” МЧЖнинг 12-филиали Манғит шаҳрида жойлашган. Мазкур филиал бугунги кунда туманимиз китобсеварларининг илм-маърифат ва маънавият масканига айланган. Чунки филиал китоб савдоси билан шуғулланувчи ягона савдо шохобчаси бўлиб, бу ердан барча соҳаларга оид адабиётларни топиш мумкин.

- Кўпроқ бадиий адабиётлар, Президент асарларига талаб катта, - дейди филиал бўлими бошлиғи Озод Давлетов. – Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси, соҳаларга оид энциклопедияларига буюртма берувчилар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Филиал китоб дўконида ойлик ва йиллик режалар ортиғи билан уддаланаётгани боис, иқтисодий ўсиш суръатлари ҳам юқори. Ойига 8-9 миллион сўмлик савдо айланмасига эга филиал ҳисобидаги маблағ айни кунда 22 миллион сўмни ташкил этади.

Оила ва эл ободлиги йўлида

"Чойкўл” овулининг С.Айний номли аҳоли пунктида касаначи Насиба Камоловани барча ишбилармон ва чевар аёл сифатида яхши билишади. Ўз уйида чеварлик устахонасини ташкил этиб овул ёшларига бичиш-тикиш сирларини ўргатаётган Насиба Камолованинг айни пайтда ўнлаб шогирдлари ўз чеварлик фаолиятини бошлаб юборишган. Касаначилик фаолиятидан даромад топиб, оиласи ва эл ободлиги учун ҳисса қўшаётган чеварлар меҳнатидан овулдошлари ҳам мамнун.

Режалари қатъий

Манғит шаҳридаги 36-умумтаълим мактабини бу йил 87-нафар ўғил-қизлар битказиб чиқишди. Уларнинг ҳар бирининг келажак учун танлаган қатъий режалари бор. Касб-ҳунар коллежларида, академик лицейда таълимни давом эттириш, ихтисослик эгаллаш ва кейинчалик олий ўқув юртларида илм олиб, малакали кадрлар бўлиб етишиш.

Мактаб маъмурияти битирувчиларнинг ота-оналари билан  бамаслаҳат уларнинг таълимнинг уларнинг таълимнинг кейинги босқичига тўла жалб этиш чора-тадбирларини кўрмоқда.

Аҳоли бандлиги таъминланмоқда

Манғит шаҳрининг Ойбек номли маҳалласида 578 та хонадонда 3500 нафардан ортиқ турли миллат вакиллари аҳил ва иноқ яшашмоқда.

Ҳудудда 1 та умумтаълим мактаби, 1 та боалар боғчаси, 1 та хусусий тўйхона, 5 та дўкон, 6 та маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчалари фаолият олиб бормоқда.

Маҳалла ишга яроқли  аҳолисининг бандлигини таъминлаш мақсадида туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ҳудуддаги 1-ғишт заводига 48 нафар ёшлар мавсумий ишларга, 4 нафар ёшлар касаначилик, 22 нафари оилавий тадбиркорлик, 14 нафари ҳунармандлик, 2 нафари тунукасозлик фаолиятига жалб қилинди. 8 нафар хотин-қизларга уйларида паррадачилик билан шғулланишлари учун имтиёзли кредитлар олишга кўмаклашилди.

Маҳалла ёшлари коллежда ўқишади

Ойбек маҳалласи ҳудудидаги бу йил 68 нафар ўғил-қизлар умумтаълим мактабининг 9 синфларини битириб чиқишди.

Уларни таълимнинг кейинги босқичига тўла жалб этиш мақсадида маҳалла, мактаб маъмурияти ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказди, уларга 12 йиллик таълимнинг мажбурийлиги, бунда ота-оналарнинг масъулияти, шунингдек, ўқиш даврида болаларни узлуксиз назорат қилиб боришнинг лозимлиги эрта никоҳнинг олдини олиш каби мавзуларда суҳбатлар ўтказишди.

Ҳозирги кунда  9 синф битирувчилари касб-ҳунар коллежларига тўлиқ бириктириб бўлинди.

Маҳаллада йиғилиш

Яқинда "Олмазор” маҳалласида жиноятчиликнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман прокурорининг катта ёрдамчиси Р.Холмуродов иштирок этди ва кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди. Йиғилишда маҳалла ҳудудида турли ҳуқуқ-бузарликларнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш тарғибот ишларини янада янги босқичга кўтариш, ёшларнинг турли оқимларга кириб кетишининг олдини олиш, оилаларда фарзандлар тарбиясига масъулият билан қараш каби вазифалар муҳокама қилинди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026