22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 17:42
Жамият 👁 4,752

Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги олдидан

Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги олдидан

ДОИМО FАМХЎР  ЭДИ

Атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидов қорақалпоқ халқининг, адибларининг доимий ҳомийси ва ғамхўри эди. Унинг назаридан ёзувчи аҳли четда қолмасди. Қорақалпоғистонга чорак асрдан зиёд раҳбарлик қилган давлат ва жамоат арбоби Қаллибек Камолов "Ел хизметинде” (Нукус – 1995) ёднома китобида бу ҳақда қуйидагича ёзади: "У Қорақалпоғистонда фақат халқ хўжалигининг ривожланишигагина эмас, адабиёт ва маданиятнинг тараққий этишига ҳам катта эътибор қаратди. Ҳар келганида Тиловберган Жумамуродов, Жўлмирза Оймирзаев, Ибройим Юсупов, Тўлепберган Қайипбергенов ва бошқа адибларимиз билан суҳбатлашиб, уларнинг ижод маҳсулларининг ўзбек ва рус тилларида нашр этилишига ёрдам қиларди” (26-бет). Бу ҳақда собиқ Қорақалпоғистон вилоят партия қўмитасида  тарғибот-ташвиқот бўйича котиб лавозимида ишлаган Камол Рзаев ҳам шундай ёзади. "Шароф Рашидов саломлашиб бўлганидан кейин дарҳол Жўлмирза Оймирзаев, Ибройим Юсупов, Тиловберган Жумамуродов, Тўлепберген Қайипбергенов, Хўжабек Сейтов тўғрисида сўрарди. "Улар яхши ишлаяптиларми? Ижодий режаларида қандай асарлар ёзиш бор, хабарингиз борми?” – дерди. Мен жавоб қайтарардим. "Ёзувчилар, санъат, маданият ходимлари, олимлар билан яқиндан ишлашиш керак. Уларнинг асарларини, ёзган илмий ишларини нашр қилдиришда ёрдам беринг. Москва, Ленинграддан таржимонлар топиб, уларнинг асарларини рус тилига таржима қилдириб, иттифоқ миқёсида ўқиладиган қилиб нашрдан чиқариш керак”, дея насиҳат қилди. "Қолаверса, зиёлилар орасида дўстликни, ҳамкорликда ишлашни яхшилаш керак, кечиримли бўлинг, жаҳл қилманг, ижодкор зиёлилар билан илиқ муносабатда бўлинг иним, ишларингизда муваффақиятлар тилайман” – деди хайрлашаётиб”.

Шароф Рашидовнинг тенгдоши, 1952-59 йилларда Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасига раҳбарлик қилган, 1954 йилдан бошлаб бу улуғ инсон билан дўстона алоқада бўлган, қорақалпоқ адабиётида ўз ўрнига эга марҳум Хўжабек Сейтов "Ел ығбалына жанған жулдуз сөнбейди” ("Еркин Қарақалпақстан” газетасининг 150-сони, 3 сентябрь 1992 йил) мақоласида шундай ҳикоя қилади:

"Орадан икки йил ўтгандан кейин (1966 йил) Ўзбекистонда қорақалпоқ адабиёти ва санъати декадаси бошланди. Ўн кунлик иштирокчиларини Шароф Рашидов чин дилдан табриклади, бизнинг адабиётимиз ва миллий санъатимизнинг муваффақиятларини юқори баҳолади, Ўзбекистон ва бошқа қардош халқлар маданиятининг ажралмас қисми эканлигини таъкидлади. Ҳақиқатан ҳам қорақалпоқ адибларининг 26 атамадаги китоблари, шеърлар тўплами, романлари, қиссалари ўзбек ва рус тилларида чоп этилиб, қардош халқлар ўқувчиларининг китоб фондига қўшилди. Бизнинг маданиятимизнинг қай даражада ривожланганлиги, юксалганлиги матбуотда атрофлича тарғиб қилинди. "Қирқ қиз” достони рус ва ўзбек тилларига таржима қилиниб, нашр этилди. Бунга биродаримиз Шароф Рашидовнинг бевосита ёрдам қилганлигини биз яхши биламиз ва ҳеч қачон унутмаймиз”.

Шунингдек таниқли ёзувчи мазкур мақоласида Шароф Рашидов умрининг охирги кунларигача қорақалпоқ адабиётида қандай асарлар яратилаётганлиги тўғрисида  ҳар учрашгани сайин сўраб турганлигини, билишга қизиққанлигини, уларнинг энг яхшиларини ўзбек, рус тилларида нашр қилдиришда (ўзининг "Тўлқин”, "Яйлов юлдузлари” шеърлар тўпламларининг, "Машаққатли бахт”, "Йўл бўйидаги тепага таъзим қил” романларини ўзбек ва рус тилларида таржима қилиниб чоп этилишида) ёрдамини аямаганлигини таъкидлаб ўтади.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Ибройим Юсуповга Шароф Рашидовнинг ҳурмати жуда баланд эди. Шоир "Шарапатлы инсан” ("Еркин Қарақалпақстан” газетаси. 185-сон, 3 ноябрь 1992 йил) мақоласида шундай  ёзади:

"Бир куни Қаллибек Камолов олдига чақириб "Индинга Хоразм вилоятига иккинчи орден топширилади. Шароф Рашидов сизга салом айтди. Битта шеър бўлсин, деяпти. Қани саночнинг тубини қоқ...” – деди кулиб, менга шеър ёздирмоқчи бўлганида ҳар гал айтадиган иборасини такрорлаб. Айтилган куни ёшулли Нукусга келиб, Қаллибек Камолов, Норбой Эшмуродов, Ойим Камолова, Мирзабек Қалимбетов ва мени самолётда Урганчга олиб кетди. Вилоятга орден топшириш тантаналари Наримонов номли колхозда бўлди. Сабаби у пайтда Хоразмдаги энг катта клуб марҳум Искандар Дўсов  бошчилик қилган шу машҳур колхоздагина бор экан. Тантанали вазиятда орден топширилди. Шунда ўқиган шеъримда ёшуллини завқлантирган ушбу сатрлар бор эди:

Томиримизда туғишганлик қонимиз бор қотишган,

Ота-бобомиз бир нон топса, бирга бўлиб тотишган.

Халқимиз бор бир дарёнинг икки бўйида,

"Ассалому алайкум!” деб, носвой сўраб отишган.

Хоразмдаги тантаналардан кейин самолётда Нукусга учиб келдик. Аэропортда у киши менга рағбат бериб, "Ҳали сиз билан кўп носвой отишамиз”, деб кулди. Ростдан-да шундай бўлди: бу шарофати улуғ инсоннинг ёш қорақалпоқ шоирига назари тушгани эди. У нурни ўзимнинг бутун умримда ҳалигача ҳис қиламан...”

Мазкур мақоласида атоқли шоир ўзининг Шароф Рашидовнинг топшириғи ва илҳомлантириши билан Кўҳна Урганчдаги "Большевик” (Ҳозирги Ашир Қақабаев номли) колхозида "Тўйларга улансин тўйи туркманнинг”, Нукус Давлат университетининг очилишида "Замон бир ажойиб замон бўлажак”, Қозоғистондаги ўзбек маданияти ҳафталиги кунларида "Қутлов” шеърларини ёзганлигини таъкидлаб ўтади.

Драматург Айладур Ўталиев "Үлкемиздиң уллы батыры” ("Еркин Қарақалпақстан” газетасининг 85-сони, 16 июль 1996 йил) мақоласида Шароф Рашидовни қуйидагича хотирлайди:

"... Шароф Рашидов билан 20 дақиқача суҳбатлашдим. У менинг ижодий ишларим билан қизиқди. Мен шунда халқимизнинг қаҳрамони Эрназар Олакўз ҳақида тарихий драма ёзмоқчи эканлигимни, лекин  баъзилар  ёзмаслигим кераклигини, "Эрназар Олакўз ўзбекларга қарши чиққан” деганларини айтганимда Шароф оға: "Бу гап нотўғри, мен қарақалпоқларнинг тарихи билан танишман, Эрназар Олакўз ҳеч бир халққа қарши бормаган, у хон тузумига қарши чиққан киши. Сиз ёзинг, ишланг, менга айтадиган гапларингизни Қаллибек Камоловга айтинг. Ёрдам қилади. Қўнғироқ қиламан”, деди. Айтганидек Қаллибек оға Камолов менга ёрдам қилиб, ишлашимга имконият туғдирди. Мана шу инсонларнинг шарофати орқасида "Эрназар Олакўз” трагедияси ёзилди. Режиссёр Қувватбой Абдураймов  саҳналаштирган трагедияни тошкентликлар ҳам томошалади”.

Атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидовнинг қорақалпоқ ёзувчиларига дои-мо ҳомийлик ва ғамхўрлик қилганлиги ҳақида кўп ва хўб ёзиш мумкин. Лекин юқоридаги зикр этилганларнинг ўзиёқ у кишининг хайрли ишлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун етади, деган умиддаман.

Жабборберган ШОМУРОДОВ,

Қўнғирот тумани.

«Тараққиёт кўзгуси» газетаси учун махсус тайёрланган.

(Фото - http://anons.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026