22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 17:42
Жамият 👁 4,348

Савол беринг, жавоб қайтарамиз

Савол беринг, жавоб қайтарамиз

Савол: – Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида  хўжалик юритувчи субъектларга, энг аввало қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасига хўжалик шартномаларини  тузишда  ва уларни бажаришда амалий ёрдам кўрсатадиган бўлим ташкил этилганлигини эшитганмиз. Ушбу бўлим ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишни истардик.

Жавоб: – Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими ташкил этилди. Бу бўлим хўжалик юритувчи субъектларга шартномаларни, энг аввало қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига хўжалик шартномаларини тузишда ва бажаришда амалий ёрдам кўрсатади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг тўлақонли ижросини таъминлаш, тадбиркорларимиз учун янги имконият ва шарт-шароитларни яратиб, ортиқча бюрократик тўсиқ  ва ғовларни бартараф этиш, ички бозорни рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли даромадларини кўпайтиришга ва фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Мазкур масалалар юзасидан фуқароларимиз Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлимига шартномавий-ҳуқуқий масалалар бўйича (0361) 223-34-00 ишонч телефони орқали мурожаат қилиб, ҳуқуқий ёрдам олиш ҳуқуқига эгадир.

Саволга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта маслаҳатчиси Б.ПИРЖАНОВ жавоб берди.

 

Савол: – Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув қандай тузилади ва алимент тўлаш усуллари ҳамда тартиби ҳақида маълумот берсангиз.

Жавоб: – Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув алимент тўлаши шарт бўлган шахс билан алимент олувчи ўртасида (агар алимент олувчи муомалага лаёқатсиз бўлса, унинг қонуний вакили билан) Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 130-моддасига биноан тузилади.

Келишув ёзма шаклда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.  Тўланадиган алиментларнинг миқдорини тарафлар шу келишувда белгилайдилар.

Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментнинг миқдори алимент суд тартибида ундирилганда болалар олиши мумкин бўлган миқдордан кам бўлмаслиги керак.

Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув бўйича алимент тўлаш усуллари ва тартиби шу келишув билан белгиланади.

Алиментлар:

– алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадига нисбатан улушларда;

– вақти-вақтида пул билан тўланадиган қатъий суммада ёки бир йўла пул билан тўланадиган қатъий суммада;

– мол-мулк билан ёки келишувда қайд этилган бошқа усулларда тўланиши мумкин.

Саволга  туман 2-сонли давлат нотариал идораси иш юритувчиси Ш.Атаев жавоб берди.

 

Савол: – Мен 5 йилдан бери мактабда рус тили фанидан дарс бераман. Жорий ўқув йилида мазкур фандан дарс соатлари қисқаргани туфайли аввал 18 соат  дарс берган бўлсам, бу йилдан бошлаб 10 соат беришди. Бу амалдаги меъёрнинг ярми, холос. Бошқа икки нафар ўқитувчи тўлиқ ставкада ишлашяпти. Мактабимиз раҳбари буни менинг улардан  кейин ишга келганим билан изоҳлади. Шу тўғрими?

Жавоб: – Дарс  тақсимоти бўйича юқори ташкилотлар томонидан ҳеч қандай кўрсатма ёки йўриқнома бўлмаганлиги сабабли барча умумтаълим мактабларида ушбу масала муаммоли ҳисобланади. Масалани қисман бўлса-да ҳал қилиш мақсадида туман ХТМФМТТЭ бўлими томонидан 2015 йил  8 августдаги 212/2-сонли хат билан дарс тақсимоти бўйича методик кўрсатма берилди.

Унга кўра, дарс тақсимотида ўқитувчига қуйидаги кўрсаткичлар асосида дарслар берилади:

– маълумоти;

– малака тоифаси;

– ўз фани бўйича чуқур билим ва юқори касбий маҳоратга эга эканлиги;

  АКТ дан саводхонлик даражаси;

  педагогик иш стажи;

– малака ошириш курси ва аттестациядан белгиланган вақтда муваффақиятли ўтганлиги;

– мактаб миқёсида "Яхши муаллим – сифатли таълим” баҳолаш тизимида юқори натижа кўрсатганлиги;

– мактаб миқёсида ўқитувчининг юқори рейтинг кўрсаткичга эга эканлиги;

– методбирлашмага раҳбарлик қилиши;

– "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”, "Билимлар беллашуви”, "Фанлар олимпиадаси” ва бошқа кўрик-танловларда ўзи ҳамда ўқувчилари совринли ўрин эгаллаганлиги ҳисобга олинади.

Юқоридаги кўрсаткичлар асосида ким яхши натижаларга эришган бўлса, шу ўқитувчи бошқаларга нисбатан кўпроқ дарс соатлари олиш имкониятига эга.

Саволларга туман ХТМФМТТЭБ мутахассиси Р.Матқурбонов жавоб берди. Жавоблар умумий, тавсиявий характерга эга бўлиб, бирор бир масалани ҳал қилишда аниқ ҳужжат

сифатида қўлланилмайди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026