22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 17:42
Жамият 👁 2,363

“Ота-оналар университети” аъзолари учун ўқув семинари

“Ота-оналар университети” аъзолари учун ўқув семинари

24 апрель куни "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан Фуқаролар йиғини ҳузуридаги "Ота-оналар университети” раҳбарлари, аъзолари, маҳалла фаоллари учун  ушбу тузилманинг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув семинари ўтказилди.

Мамлакатимизда  оилалар фаровонлигини таъминлаш, оила муаммоларини ўрганиш, унинг маънавий ва иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда,мазкур муҳим масалага жамоатчиликнинг эътибори ва имкониятини сафарбар этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, мустаҳкам ва бахтли оила қуришга йигит-қизларни ёшликдан тайёрлаш, оила муҳитида ҳамда таълимнинг барча босқичларида бу ишларни изчил амалга ошириш мамлакатимизда бу борада олиб борилаётган сиёсатнинг нақадар истиқболга қаратилганлигини кўрсатади.

Шунингдек, мустаҳкам оилани шакллантириш, оилаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда ота-оналар орасида ҳам тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш, ота-оналарнинг оилани ақл билан бошқариш ҳамда фарзанд тарбияси борасида мунтазам билимларини ошириб бориш долзарб масала ҳисобланади.

Фуқаролар йиғини ҳузуридаги "Ота-оналар университети” маҳалла ҳудудидаги оилаларнинг ёш авлодни тарбиялаш бўйича ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, психологик-педагогик ва физиологик билимларини оширишга кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмаси ҳисобланади.  Жорий йилнинг ўтган даврида мазкур тузилма томонидан муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан,  ота-оналарнинг фарзанд тарбияси борасидаги ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича 38 марта,  маънавий-ахлоқий билимларини ошириш бўйича 31 марта,  психологик-педагогик ва физиологик билимларини ошириш бўйича 24 марта машғулотлар олиб борилди.

Ўқув семинари оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбияси илмини эгаллашда ота-оналарда фарзанд тарбиясига масъуллик ва жавобгарлик ҳиссини кучайтириш, ёш авлодни тарбиялаш бўйича ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва физиологик билимларини ошириш, тузилма раҳбари ва аъзолари масъулиятини кучайтириш, бу борада илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ташкил қилинди.

Мазкур семинарда «Ота-оналар университети» раҳбарлари ва маҳалла маслаҳатчилари, "Қайноналар кенгаши” раҳбарлари иштирок этдилар. Унда жамоатчилик тузилмасининг маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашдаги аҳамияти, унинг имкониятларидан самарали фойдаланишда ижтимоий ҳамкорлик масалалари, ота-оналарнинг фарзанд тарбияси борасидаги билимдонлиги – оилада маънавий муҳит барқарорлиги таъминлаш ва оилаларни мустаҳкамлашнинг муҳим омили эканлиги каби мавзулар бўйича кенг тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, дунёнинг айрим минтақаларида турли қарама-қаршиликлар ва можароларнинг кучайиб бораётганлиги, барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган турли ёт ва бузғунчи ғояларнинг мақсади, жамиятимиз ҳаётига турли йўллар билан сингдиришга қаратилган уринишларнинг мазмун-моҳияти ҳамда маҳаллаларда аҳолига, биринчи навбатда, ёшларнинг маънавий оламини юксалтириш, уларни она Ватанга юксак муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни янада кучайтириш борасида университет аъзолари олдида турган долзарб вазифаларга атрофлича тўхталиб ўтилди.

(Фото - terdu.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026