22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 17:42
Жамият 👁 4,505

ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Огоҳлик ҳар бир инсоннинг турмуш тарзидан ўрин олмоғи керак. Огоҳ инсон нафақат тинч-осойишта ҳаёт кечиради, балки атрофидагиларнинг, жамиятнинг ҳам тинчлигини таъминлашга ҳисса қўшади. 4 апрель куни туман ҳокимлигида бўлиб ўтган ижтимоий-маънавий муҳитни янада барқарорлаштириш, миллий ва умуммиллий қадриятларни асраб-авайлаш, ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказилган мажлисда ҳам бу фикрлар яна бир карра эътироф этилди.

Мажлисда туман ҳокимининг ўринбосарлари, бош мутахассислари, ҳуқуқни муҳофаза этиш органлари ходимлари, ўрта махсус касб-ҳунартаълими муассасалари ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, шунингдек, чет давлатларга чиқиб келганлар, қидирувда бўлганларнинг яқинлари, нотинч оилаларнинг ота-оналари ҳам иштирок этдилар.

Мажлис кун тартибидаги масаланинг долзарблиги эътиборга олинган ҳолда Республикамиз раҳбариятидан ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Озода Парпибоева, Ўзбекистон Республикаси "Маҳалла” жамоат фонди раисининг ўринбосари Зафаржон Рўзиев, Қорақалпоғистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси раиси Зуҳра Ибрагимова, Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Улуғбек Жалменовлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Мажлисни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зуҳра Ибрагимов очди ва бугунги кунда дунёда рўй бераётган глобал муаммоларга кенг тўхталди. Айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни диний-экстремистик оқимлар, миссионерлик ҳаракатлари таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, таълим муассасаларида юз фоиз давоматга эришган ҳолда, таълим сифатини ошириш, коллеж ва академик лицей битирувчиси бўлган ҳар бир йигит-қизнинг иш билан бандлигини таъминлаш, ёш оилалар ўртасидаги ажримларни камайтириш масалалари кечиктириб бўлмайдиган вазифалар эканлигини таъкидлади.

Мажлисда сўзга чиққан Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Озода Парпибоева туманда ёш оилалар билан ишлашиш, хотин-қизлар, айниқса, аҳолининг уюшмаган қатлами ўртасида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва шу асосда уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, ёш оилалар ўртасида ажримларни камайтириш мақсадида маҳалла кайвониларини жалб қилган ҳолда "Қайноналар комиссиялари” ишини жонлантириш, хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг, ўз жонига қасд қилиш каби иллатларнинг олдини олиш борасида етарли даражада иш олиб борилмаётганини таъкидлади. Бу борадаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур тавсиялар берди.

Мажлис давомида диний-экстремистик оқим таъсирига тушиб қолган айрим билимсиз ёшларнинг хатти-ҳаракатлари, фарзандлари тарбиясига лоқайд ота-оналарнинг афсус-надоматлари, одам савдоси қурбонига айланган ёшлар қисмати ҳақида ҳикоя қилувчи видеороликлар намойиш этилди. Ушбу видеороликлар орқали мажлис иштирокчилари лоқайдлик инсонни қанчалик маънавий ҳалокат сари етаклашини англадилар.

Кенгайтирилган тартибда ўтказилган мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Зуҳра Ибрагимова нутқ сўзлади ва барча ота-оналарни, таълим муассасалари раҳбарларини, ёшларни ҳар лаҳза огоҳ яшашга даъват этди. Мажлисда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026