ОТА-ОНАЛАР ҲАМ, ЎҚУВЧИЛАР ҲАМ КИТОБХОН
Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг китобхонлик ва китоб мутолааси маданиятини юксалтириш, китобсеварликни тарғиб қилишборасидаги Фармойиши ҳамма жойда қизғин кутиб олинди ва шу йўналишда қилинаётган хайрли ишлар астойдил қўллаб-қувватланмоқда.
Биз азалдан китобхон халқмиз. Китоб берадиган беминнат, холис ва бебаҳо илм зиёсига доимо чанқоқмиз.
Зотан, китоб билимлар кони, илмнинг битмас-туганмас хазинасидир.
Қипчоқ қишлоғидаги Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежи ахборот ресурс маркази директори Нодира Давлатбоева китобхонлик ҳақида тўлиб-тошиб сўзлайди.
– Барчамиз китоб ўқиб улғайганмиз ва камолга етганмиз, – дейди у. – Турли хил мобил алоқа воситалари-ю компьютерлар ва интернет тармоғи келтирадиган фойда-зиёнларни бир чеккага қўя турайлик-да, битта китобдан оладиган маънавий бойлигимизни кўз олдимизга келтирайлик: китоб ўқиган одамнинг сўзлари бурро, ўткир, маъноли бўлиши билан бирга, ақл-заковатда ибратли ҳамдир. Очиғини айтиш керакки, баъзи ёшлар кейинги йилларда мобил алоқа воситаларига ва компьютерлар ҳамда интернетга қаттиқ боғланиб қолиб, китоб мутолаасидан йироқлашиб кетишганди. Эндиликда ўқувчи-ёшларни китоб ўқишга, китобсеварликка қайтараётирмиз. Энг яхши китобхонларни маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, рағбатлантираётирмиз. Нафақат ёшлар, балки катта ёшдаги кишилар, қолаверса ота-оналар орасида ҳам китоб ўқишга ҳавасни кучайтириб, ҳар бир оилага китоб кириб боришини, оилавий китобхонлар бўлишини ташкил этиш, бу эзгу ишни мунтазам равишда изчил давом эттириш бизнинг мақсад-муддаомиздир.
Ҳар бир оилада китоб мутолаа қилинар экан, фарзандлар ҳам китобга ихлос қўяди, китобхон бўлади.Коллежимиз ўқувчилари ота-оналари билан биргаликда китоб ўқишади.
Дарвоқе, Нодира Давлатбоева раҳбарлик қилаётган Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежи ахборот-ресурс маркази ҳар куни китобхонлар билан гавжум. Марказнинг китобсевар аъзолари орасида оилавий китобхонлар, кекса отахон ва онахонларнинг борлиги, уларнинг ўз фарзандлари, неваралари билан биргаликда китоб ўқишаётгани ёшларга ибрат бўлмоқда.
Суратда Нодира Давлатбоева (ўртада) коллеж ўқувчиларига китоб танлаш борасида маслаҳат бермоқда.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶