15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 11:36
Жамият 👁 3,819

АЁЛГА ЭҲТИРОМ — ОНАГА, ВАТАНГА ЭҲТИРОМ

АЁЛГА ЭҲТИРОМ — ОНАГА, ВАТАНГА ЭҲТИРОМ

Донишмандларнинг "Қайсидир миллатнинг нималарга қодирлигини билмоқчи бўлсанг, унинг аёлига боқ” деган ҳикмати бор. Чиндан ҳам ҳар бир халқ – аёлнинг маҳсулидир. Мева дарахтдан устун бўла олмаганидек, фарзанд ҳам онасидан устун бўлолмайди. Демак, аёлнинг қудратига қараб унинг тарбиялаётган фарзандига баҳо бериш мумкин экан. Шу ўринда қайсидир халқнинг келажагини тасаввур қилмоқчи бўлсангиз, унинг аёлга бўлган муносабатига назар солинг, дегим келади. Зеро, аёлга ҳурмат-эҳтиром, унга ғамхўрлик – келажакка ғамхўрликдир. Аёлини улуғлаган миллатнинг келажаги албатта буюк бўлади.

Ўзбекистон – чиндан ҳам келажаги буюк давлат. Зеро, юртимизда аёлга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунлар билан мустаҳкамланган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ўнлаб қонунлар, саксонга яқин фармон ва қарорлар, давлат дастурлари хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оила ва жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, касбий, жисмоний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, қиз болаларни замонавий касб-ҳунарларга йўналтириш, уларни спортга кенг жалб этиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом оилани шакллантириш масалалари ҳам давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Мамлакатимизда хотин-қизлар масаласини ҳукумат даражасига кўтариш, уларнинг ҳукумат таркибида фаолият кўрсатиши тажрибасини жаҳон давлатчилиги тарихи кам кўрган ва бугунда айнан шу ҳолат нуфузли халқаро экспертлар томонидан юқори баҳоланмоқда.

1999 йилда "Зулфия номидаги давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент Фармонининг қабул қилиниши ёш қизларимизнинг истеъдод имкониятларини намойиш этишига шароит яратди ва бу Фармон юртимиз қизларининг ижтимоий ҳаётида катта ҳодиса сифатида қабул қилинди.

2004 йил 25 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3434 сонли Фармони эълон қилинди.

Ушбу Фармон аёллар ҳаёт фаровонлигини ва Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини янги босқичга кўтарди. Фармон асосида жорий этилган диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимида 8655 нафар ҳаёт тажрибасига эга, қадриятларни чуқур билган, бир сўз билан айтганда маҳалла виждонига айланган аёллар маҳаллаларда миллий анъана ва урф-одатларни ривожлантириш, оилаларда барқарорлик, соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни таъминлаш борасида фаолият олиб бормоқда. 2004 йил "Олий Мажлисга сайловлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририда сиёсий партиялар томонидан ўз номзодлари таркибида 30 фоизгача бўлган номзодларнинг хотин-қизлар орасидан кўрсатилиши мумкинлиги белгилаб қўйилди. 2014 йилги сайловларда 1 нафар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, 7 нафар туман кенгаши депутати аёл-қизлардан сайланди.

Мамлакатимиз аҳолисининг ярмидан кўпроғини ташкил этувчи хотин-қизлар давлат ва жамият қурилишининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашиб, Ватанимиз тараққиёти, унинг янада гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшмоқда. Собиқ иттифоқ даврида фақатгина дала ишлари билан машғул бўлиб, оғир шароитларда меҳнат қилган аёлларимиз бугун нафақат таълим ва тиббиёт соҳаси, балки ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш каби соҳаларда ҳам меҳнат қилиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Айниқса, сўнгги йилларда тадбиркорлик, хусусий ва оилавий бизнес соҳасида аёлларнинг иштироки кучайиб бораётгани қувонарли ҳолат.

2016 йилда "Хотин-қизлар қўмитасининг энг намунали бошланғич ташкилоти” кўрик-танловининг "Фуқаролар йиғинининг энг намунали хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси раиси” номинацияси бўйича "Куюкўпир” ОФЙнинг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси раиси М.Сапаева танловнинг Ўзбекистон босқичида 3-ўринни эгаллади.

Жорий йилнинг "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб белгиланиши муносабати билан жамоат ташкилотлари жойларда аҳоли билан суҳбатлар, мулоқотлар ўтказмоқда. Бу учрашувлар мазмунидан шундай хулосага келдикки, бугуннинг аёли – давлат ва жамият ривожи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлардан тўлиқ хабардор ва уларни қўллаб-қувватлайди. Улар орасида банкдан кредит олиб, томорқа хўжалиги билан шуғулланиш, чорвачилик ва паррандачиликни йўлга қўйиб, оилавий даромадларини кўпайтириш, тадбиркорлик билан шуғулланиб, иқтисодиётимиз ривожига ҳисса қўшиш истагидаги аёл-қизларимиз талайгина. Давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан уларга амалий ёрдамлар берилмоқда.

Аёл соғлом бўлса, миллат соғлом бўлади, деган гап бежиз айтилмаган. Зеро, соғлом онадан соғлом фарзанд дунёга келади. Шу сабабли хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, "Соғлом она – соғлом бола” тамойилини амалга ошириш ишларига катта эътибор берилмоқда. Бу борада муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан соғликни сақлаш тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳатто, чекка қишлоқларда ҳам оилавий поликлиникалар, уларнинг бўлимлари фаолияти йўлга қўйилиши келгусида ҳам аёл-қизларимиз саломатликларини мустаҳкамлашга, соғлом фарзандлар дунёга келишига ва фарзандларимизнинг баркамол шахс сифатида шаклланишларига хизмат қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, туманимизда яшовчи барча хотин-қизларни, табаррук онахонлар ва муҳтарама аёлларимизни, азиз опа-сингиллар ва жажжи қизларимизни ўзларидек гўзал ва мафтункор баҳор фаслининг илк байрами – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод қиламан!

Фарзандларингиз ва яқинларингиз бахтига, элу юртимиз бахтига ҳамиша омон бўлинг, азиз ва меҳрибон аёллар!

Марям АҲМЕДОВА,

туман ҳокими ўринбосари,

Хотин-қизлар қўмитаси раиси.
(Фото - http://uza.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019