ДИЛДА ИФТИХОР БИЛАН
Маҳалла – ҳар биримиз учун қадрдон гўша. Унинг ободлигидан, маҳалладошларнинг бири-бири учун қайғуриб туришларидан, бирининг оғирига бири елка тутиб, қувончларига шерик бўлишларидан кўнглим тошиб кетади. Айниқса, уйим-жойим, болам, деб оиласига талпиниб тургувчи аёлларни, ёш қиз-у келинчакларни атрофига тўплаб, ўз ҳаёт тажрибаларидан сабоқ бергувчи нуроний онахонларни айтмайсизми?! Улар бобомерос урф-одатларни, маънавий қадриятларимизни ўсиб келаётган ёш авлодга етказишда ҳақиқий ибрат мактаблари! Момоларимиздан уй тутиш, меҳмон кутиш, келинлик одобларини ўрганаётган қизжонларимиз маҳалламизнинг юзи, обрўси!
Мана, ўлкамизга баҳорнинг илк ойи – март кирди. Март – байрамлар фаслини бошлаб келаётир. Баҳорнинг илк кунлариданоқ маҳалламиз аёл-қизлари 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунини катта шодиёналар билан ўтказишга тараддуд кўришди. Ёши улуғ момолар ҳолидан хабар олиш, уларни байрам билан муборакбод этиш ҳар биримизнинг қалбимизга қувонч бағишлайди. Маҳалламиз ҳудудидаги 55-сонли мактаб ўқувчилари томонидан ўтказилган адабий-мусиқий тадбирда онажонларимиз чин дилдан яйрадилар.
Иззатбек Матниёзов, Динора Раҳимбоева, Кумушой Жуманова, Жавоҳир Шомуродов, Бахтиёр Сатторов, Ерлан Жумабоев, Азамат Кенжабоев, Жамшид Болтамуродов, Қаҳрамон Ибрагимов каби маҳалламизнинг спортчи ёшлари эришаётган ютуқлар барчамизни руҳлантирди. Йиғин раиси сифатида маҳалламиз хонадонларидаги саранжом-саришталикдан, ўзаро меҳр-оқибатдан, маҳалла аҳлининг мамлакатимизда рўй бераётган ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этаётганларидан фахрланаман.
Фурсатдан фойдаланиб, жамиятимизнинг фаоллари бўлган барча азиз ва муҳтарама опа-сингилларимизни, мўътабар онахонларимизни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклайман. Тилагим, аёлларимиз ҳамиша омон, авлодларимиз бардавом, мамлакатимизда тинчлик мангу бўлсин!
Шукуржон ХОЛМУРОДОВА,
Ойбек номли МФЙ раиси.
(Фото - http://mahallagzt.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶